3:21

Шикоят қилмасдан, онгингизни ишлатинг

MP3

Салом азизлар. Тирикчилик маслаҳатлари деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Кўпчилик, хозирги кунда молиявий етишмовчиликларга дуч келяпти. Қаердан пул топиш, қандай қилиб тирикчилик қилиш ва шунга ўхшаш ўйланишларга шўнғиб кетган. Агар биз учраган молиявий етишмовчиликлар ҳақида доим ўйлайверсак, ўша қийинчиликларни доимо ўзимиз билан қолишга таклиф қилган бўламиз. Нимагаки, ҳадеб бунга доим бу етишмовчилик ҳақида ўйлайверсангиз, бор кучингизни ўша нарсага ишлатаверсангиз, шунда сизнинг бош оғриғингиз ортиб бораверади. Агар сиз яхши нарсаларга ўз эътиборингизни қарат- сангиз, ўзингизга шафоатни, гуллаб-яшнашни ва муваффақиятни тортасиз. Агар уйингизга ҳар ой олиб кираётган пулингизнинг доим озлигидан, етмаслигидан шикоят қилаверсангиз, етишмовчиликдан бошингиз чиқмайди.

Агар сиз ҳар ой, ҳеч бўлмаса, озгина пулни тежаб, йиғилаётган ҳисоб рақамингизга қўйсангиз ва ҳамма эътиборингизни шу пулнинг қўпайиб боришига қаратсангиз, унинг кўпайганини тасаввур қилиб турсангиз, бойликни ўзингизга тортишни бошлайсиз, чунки эътиборингиз марказига «пасайишни» эмас, «юксалишни» қўйган бўласиз. Мана шу ёндашишни синаб кўринг, пулларнинг етишмовчилигини ўйламасдан пулингиз кўпайганини тасаввур қилинг ва уларнинг кўпаяётганини кўриб, ўзингизни ажойиб ҳис қиласиз, шунингдек, бу ишингизнинг натижасидан ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз. Онг ости — бу кенг майдон, унда сабаб, тафтиш ва алоқа қонунлари ҳукмронлик қилади. Унга нимаики эксангиз, шуни ўриб оласиз.

Сабаби фикрлар ва ғоялар сизнинг ҳаётий воқеаларингизнинг натижасидир.

Кўпчилик одамлар асосан уларнинг орзулари рўёбга чиқишига қарши чиқадиган муаммоларни тасаввур қилишади. Гўё ўша муаммоларнинг ечимини топишга уринишади. «Одатлар ўзида улкан тортишиш кучини мужассам қилган. Ҳар қандай табиат кучлари тортишиш кучи биз учун ёки бизга қарши ишлаши мумкин. Бизнинг баъзи одатларимиз тортишиш кучи кўзлаган мақсадимиз сари боришимизга халақит бериши мумкин. Бу чуқур илдиз отган одатлардаги пайсалга солиш, шошқалоқлилик, мазах ёки ўзбилармонлик каби иллатларни юлиб ташлаш учун кучли хоҳиш ва сезиларли даражада ҳаётий ўзгариш керак. Омадли одамлар орзуларидан баҳра олишади ва уларнинг амалга ошишида воситаларни ўйлаб топишади. Кашфиётчилар фикран ўз кашфиётларини тасаввур қилишади. Рассомлар

ўз суратларининг битганини кўз олдиларига келтирадилар. Тадбиркорлар

бизнесларининг гуллаб-яшнаганини. Узоқнй кўра биладиган жамият арбоблари оламнинг яхши томонга ўзгаришини тасаввур қилишади.

Дунёни ғоялар бошқаради. Улар ғаройиб кучга эгалар. Шунинг учун ўзимизни нотўғри фикрлардан тийиб, доим мияни хизмат қилиш, муваффақият ва завқланиш ғоялари билан тўлдириш керак. Вақт ўтган сайин биз эски нотўғри фикрларни янги самарали фикрларга алмаштирамиз. Ҳар бир фикр қувватга эга ва у магнит мисоли қандайдир сирли тортишиш кучига бўйсуниб, ўзига нарсаларни ва одамларни тортади. Нотўғри фикрлар нотўғри куйинишларни “тортади. Самарали фикрлар са- марали ҳиссиётларни тортади. Муваффақиятнинг улкан сири уни кимдир сақлашида эмас, кўпчилик унинг асл маъносини тушунмаганидадир. Инсоний онг ўзи ишонган ҳамма нарсани рўёбга чиқариши мумкин. Тирикчилик ғояларингизни амалга оширишда Раббимиз ёрдам беришини сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top