3:40

Янги Ахднинг бошланиши ва тимсоли

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Хазрати Исо Масих фарзийларнинг саволларига жавоб бериб уларни долда колдирар эди. Уларнинг саволларига жавоб бериш билан Исо Масих уларга мухим хакикатларни очиб беришга харакат киларди. Исо Масих уларга Конундаги урф одатлар хакида эмас, аксинча, Худо билан шахсий муносабатлар ва севги хакида сузлар эди. Севгисиз хеч нарса булмаслигини уларга дойим ургатар эди. Хазрати Исо Масих уларга кайта кайта Худо одамларнинг ташки куринишига эмас, аксинча уларнинг хаёлларию юракларига карашини ургатар эди.

Хазрати Исонинг келишдан максади хам айнан шу эди, одамларга Севги Конуни асосида хаёт кечиришни ургатиш эди. Биз хам унинг шогирдларимиз, Унинг издоши була туриб одамларга Худонинг севгисини намоён килсак Унинг конунини амалга оширган буламиз. Кадимги пайгамбарларнинг гапларига караганда, Янги Ахд келганида биз Худонинг конунини юрагимизга ёзиб оламиз. Хазрати Исо Масихнинг хизмати Янги Ахднинг бошлаб берди. Эсингизда булса, Кадимги Ахддаги Худо билан одам орасидаги тузилган ахдлар дойим кон билан мухрланар эди, худди шу вазиятни биз Исо Масихнинг хизматида хам курсак булади. Лекин бу гал эса, жониворнинг кони тукилмади, аксинча, Худо учун азиз булган хазрати Исо Масихнинг мукаддас кони тукилди. Келинг, энди диккат эътиборимизни Мукаддас Каломга каратсак. Матто хушхабарининг 26чи бобини укиб чиксак.

Улар овқатланиб ўтирганларида, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди ва шогирдларига тарқатиб: – Олинглар, енглар, бу Менинг танамдир, – деди. Косани ҳам олиб, шукрона дуосини айтди ва уларга узатиб: – Бундан ҳаммаларинг ичинглар, – деди. – Чунки бу – кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган, Янги Аҳдни тасдиқлайдиган Менинг қонимдир. Мен сизларга шуни айтаман: Отамнинг Шоҳлигида сизлар билан янги шароб ичадиган ўша кунгача, Мен узумнинг бу кўз ёшидан бошқа ичмайман. Кейин улар куйлаб, Зайтун тоғи томон кетдилар. Азизлар, бугунги урганганингиз устидан фикр юритишингиз учун сизга баъзи саволларни таёрлар куйганман. Улар куйидагича. Кутлуг зиёфат пайтида хазрати Исо Масих нон ва шаробнинг бошка тимсолини курсатди.

Нима учун Исо Масих айнан нон ва шароб оркали танаси ва тукиладиган конини ифодалади? Шуни айтингчи, Исо Масихнинг тукилган кони одамзод учун нимани ифодалайди? Хазрати Исо осмон шохлигини унинг издошлари орасида жойлаштиришга харакат килди. У кандай шохликни назарда тутган эди? Азизлар, жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтининнг керакли булимига ташриф буюриб хабар колдиринг. Ундан ташкари сайтимиздан сиз керакли ва фойдали хикоялар туплами, колаверса, Каломнинг электрон шаклига хам эга булишингиз мумкин. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top