3:48

Масихнинг тирилиши Кадимги китобларда бошорат килинган

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, бугунги Калом дарсида биз Луко хушхабарининг 24чи бобига назар ташлаймиз. Мукаддас Каломдаги ушбу боб жуда кизикарлидир, ва уни урганиш рухиятга ва купгина хакикатларни тушунишга ёрдам беради. Келинг, дарсимизни бошлайман. Сотилган! Хочга михланган! Улган ва кайта тирилган! Ердаги Осмон Шохлиги учун умид билан нима содир булди? Хазрати Исо Масих уз шогирди томонидан хиёнат килинди.

Шогирдлари Уни рад этиб Ундан юз угирди. Шунча мужизалар ва шифо олган халойик Унга карши кул кутариб Уни улдирди. Албатта, Худо буларнинг содир булиши кераклигини жуда яхши билар эди. Агар хазрати Исо Масих оддий инсон булганида эди, унинг хизмати якунланган буларди. Лекин бу охири эмас эди. Худо охирги сузини айтиши керак эди. Худонинг айнан шу охирги сузи хазрати Исо Масихни учинчи куни уликлар диёридан тирилтирди. Шогирдлар умидсиз ахволда эди, лекин шунга карамасдан хазрати Исо Масих тирик эди ва У баъзи издошларига зохир булди. Бу янгилик уларга кандай таъсир килди? Улар бунга ишона олармиди? Келинг, буни билиш учун Луко хушхабарининг 24чи бобига назар ташласак.

Улар ҳали бу хусусда сўзлашаётганда, Исонинг Ўзи ўрталарида зоҳир бўлди.

– Сизларга тинчлик бўлсин! – деди. Шогирдлар ўтакаси ёрилгандай бўлиб, арвоҳ кўряпмиз, деб ўйладилар. Лекин Исо уларга деди: – Нега бунча ҳаяжонланмоқдасиз? Нечун кўнглингизда бунча гумонлар туғиляпти? Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Менинг Ўзим. Мени ушлаб кўринглар. Менда кўриб турганингиздек арвоҳнинг эту устухони бўлмайди-ку, ахир! Шундай деб, Исо қўл-оёқларини уларга кўрсатди. Шогирдлар севинчидан таажжубланиб ҳали ишонмайин турганларида, Исо улардан сўради: – Бу ерда ейдиган бирон нарсангиз борми? Улар Унга бир парча қовурилган балиқ ва бир оз мумли асал беришди. Исо буни олиб, уларнинг кўзлари олдида еди. Сўнгра уларга: – Мен ҳали сизлар билан бирга бўлганимда, Мен ҳақимда Мусо Қонунида, Пайғамбарлар ва Забур китобларида ҳамма ёзилганлар бажо келиши керак, деб айтган эдим-ку.

Мана шу бўлиб-ўтганларга тўғри келади, – деди. Азизлар, хазрати Исо Масих уз шогирдларига кандай килиб арвох эмас эканини исботлаб берди? Шуни айтингчи, хазрати Исо Масихнинг тирилиши хакида Мукаддас Каломнинг кайси китобларида башорат килинган. Азизлар, жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига ёки булмаса www.najot.com сайтининг керакли булимига кириб хабар колдиринг. Сиз ушбу сайтда рухиятингизга фойдали хикоялар, китоблар ва колаверса Мукаддас Каломнинг электрон шаклини хам кучириб олиш имкониятига эгасиз. Афсуслар булсинки, сиз билан хайирлашиш вакти хам келди. Келаси сафар яна эфир оркали учрашгунча хайир. Раббимиз севгиси ва инояти барчангизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top