3:50

Биз дойим кечиришимиз керак, чунки Исо хам бизни кечирган

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда булса утган сафарги дастурда Нарсехнинг акаси Сабанинг улими хакидаги хабар келган жойида хикояни тухтатган эдик. Келинг, хикояни давом этамиз. “Мен дойим у билан фахрланар эдим. Дойим у мен билан бирга булиб, ёрдам ва маслахатлар беради деб уйлардим. Лекин энди у йук, мен уни бошка хеч качон курмайман”. Илхом, Нарсехга тасалли бериш йулларини излаб, — ”Бу хаётда эмас дустим.

Аканг хозир Исо билан бирга. Аканг Раббимиз Исони улуглади, энди Исо акангни хам улуглайди. Илойим, Исо Масих сенга катта ака булиб бу коронгу пайтда сенга тасалли берсин” деди Илхом. Нарсех суз олиб, ”Ха, бу коронгу пайт. Ичимдаги амакимга булган нафратим хам жуда коронгудир. Амакимга булган нафратим Сабага булган севгимни йук килиб куйгандек хис этяпман. Бундай булишни асло истамайман.” деди. Илхом уз урнида, “Нима учун бундай уйлаятганингни тушунаман, лекин сен бунга йул куймаслигинг керак. Бу туйгу билан курашишинг керак. Бу туйгу яхшиликка эмас, аксинча, касос олиш туйгусига олиб келади. Бундай туйгу Худога тугри келмайди, бундай туйгу факат улимга олиб келиши мумкин. Юсуф пайгамбарни эсла, акалари ундан воз кечиб, уни сотиб юборишган эди. Лекин шунга карамай, Юсуф пайгамбар акаларига ёмонлик тиламади. Юсуф пайгамбар, акаларининг соткинлиги оркали Худонинг улугланишини курган эди.

Юсуф пайгамбарнинг мисолидан тасалли топиб амакингни кечиришинг учун Худодан биргалашиб сурайлик”, деди Илхом. Кози улар жойлашган уйда эди. Уйни тарк этишидан олдин, кози Илхомга мурожаат килди, ”Бу вокеялар туфайли, шахримиз тугрисида ёмон хаёлга бормайсан деган умиддаман. Бу вокеялар, ёмон ниятли одам томонидан юзага келган. Шунга карамай, биз у одам масаласи буйича уйлаб курамиз. У хам килган ишлари учун жавоб бериши керак.” Кози Юнусга назар ташлаб, ”Кунингиз бароридан келсин” деб уларни тарк этди. Коронгу ёриклашиб тонг отаятган пайт, хаммаси таёр эди. Юнус Нарсехни ичкарига, шаам ибодат килиш учун чакирди. У сокчи аскар билан ичкарига кирди. Юнуснинг хотини бир оз овкат таёрлаб халтага жойлаштириб Илхомнинг ёнига куйди, Юнус уларга сунги йул йурикни айтишга киришди. “Илхом билан Нарсех эшикдан эмас, девор оркали кочишлари керак. Сокчи хамма нарсадан хабардор, у шу вакт ухлайди”. Сокчи рози булиб бошини ликиллатди. “Туппа тугри чегара томон боринглар, кун чикгунча Рим Империясида булишингиз керак. Келинг, кетишингиздан олдин бирга ибодат киламиз” деди Юнус. Ха азизлар, хикоя жуда кизик. Лекин афсуски, уни шу ерда тухтатишга мажбурмиз. Келаси сафар биз албатта унинг давомини тинглаймиз. Бордию хикояни электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Хайир азизлар, бизни тингаганингиз учун рахмат. Раббимиз тинчлиги ва севгиси сизга ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top