3:49

Яхё сувда чумдирди, Исо Масих эса Мукаддас Рух билан

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Яхё пайгамбар Исонинг келиши хакида гапириб одамларни Урдун дарёсида имонга келтирар эди. Яхё, Исо Масих хакида гапирганда Рух ва оловга чумдиради деб одамларга ургатган эди. Яхё Исога йул хозирлаб, одамларга сувга чумиш кераклигини айтар эди. Исонинг хочга михланишидан олдинги кечада, у Худонинг Рухи тушиши, яъни Юпатувчи келиши хакида ургатган. Исо шогирдларига уларни тарк этиши хакида гапириб, хафа булмасликларини айтган эди. Худо Юпатувчисини юбориб уларга тасалли бериши ва уларга йул йурикни курсатиши керак эди. Исо кайта тирилганидан сунг, шогирдлари билан учрашди. Исо уларга, Яхё одамларни сувда чумдирганидек, сизлар хам Мукаддас Рух билан чумдириласизлар деган эди. У уларга Куддус шахрида Мукаддас Рух уларнинг бошига тушишини кутиб туришини, ва шундан кейин хамма ерда Менинг гувохларим буласизлар деди. Улар Исо айтганидек килишди. Келинг, Хаворийлар китобини очиб, 2чи бобни укиймиз.

Ҳосил байрами бўлганда, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойда йиғилиб турган эдилар. Тўсатдан осмондан кучли шамол эсаётгандек бир шовқин келди-ю, улар турган уйни тамоман тўлдирди. Оловга ўхшаш алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан янги тилларда гапира бошлашди. Ўша замонда Қуддусда фалак остидаги ҳамма эллардан келган диндор яҳудийлар турар эди. Бу товушни эшитганларида, эл-улус бир жойга ялпи тўпланиб келди. Ҳар бири ўз шевасида гапиришаётганини эшитиб, эсанкираб қолди. Ҳамма ҳайрату таажжубга тушиб, ўзаро: «Бу гапираётганларнинг ҳаммаси жалилалик эмасми? – дейишарди. – Қандай қилиб ҳар биримиз ўз она тилимизни эшитяпмиз? Парфияликлар, мидияликлар, эламликлар; Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понт ва Асия юртларида яшовчилар, Фригия, Памфилия, Миср ва Ливиянинг Киринея атрофидаги ерларда яшовчилар, Римдан келганлар, яҳудийлар билан яҳудий динига кирганлар ҳам, критликлар билан араблар ҳам бизнинг тилларимизда Худонинг улуғ ишлари ҳақида гапираётганларини эшитяпмиз», – дер эдилар. Ҳамма довдираб қолиб, бир-бирига: «Бу қандай гап?» – деб таажжуб изҳор этарди. Азизлар, бугунги дарс устидан фикр юритишингиз учун куйидаги саволларга жавоб топишга харакат килинг. Мукаддас Рух шогирдларнинг устига тушганда нималар содир булди? Тилларни урганмай хар хил тилларда ва шеваларда гапирган шогирдлар хамма жойдан келганларга Исо хакида гапирар эди. Бу билан Худо барча халклар хакида гам чекмокдами? Азизлар, саволларга жавоб топиб, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йулланг, ёки булмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб хабар колдиринг. Ушбу сайтга ташриф буюриб, хикояларни электрон шаклини кучириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир азизлар, Раббимиз тинчлиги ва севгиси ёр булсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top