3:55

Қувғинлар учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни ҳам тилга оламиз. Азизлар, сиз имонга келганмисиз? Сиз ҳам Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилганмисиз? Агар шундай бўлса, сизни табриклайман. Худо ойиласининг аъзоси бўлиш нақадар ажойиб. Сиз энди шайтоннинг ҳокимиятидан бутунлай Худонинг ойиласига ўтдингиз. Бу билан янги ҳаётингиз бошланди. Демак, олдингизда масиҳий ҳаётингизнинг ғадир-будур йўллари сизни кутмоқда. Худонинг фарзанди бўлганингиз, шайтонга албатта ёқмайди. Энди у бор кучи билан сизни Худодан ажратишга ҳаракат қилади. Бунинг учун у ҳар ҳил йўллардан фойдаланади. Улардан бири албатта қувғинлардир. Бордию, Масиҳ Ҳушҳабарини ёйишда муаммоларга дуч келсангиз, хеч ҳавотирга тушманг. Чунки дунё одамлари ҳатто Раббимиз Исо Масиҳни ҳам қувғин қилганлар. Масиҳнинг деярли барча шогирдлари қувғинга мубтало бўлиб келган.

Келинг, Ҳаворий Павлуснинг бошидан кечирган бир вазиятни сизга ўқиб берсам. Ҳаворийлар фаолиятининг 14чи боби қуйидаги оятлар билан бошланади.

Икония шаҳрида Павлус билан Барнабо одатдагидай яҳудийларнинг ибодатхонасига кириб, ваъз айтдилар. Натижада яҳудий ва юнонлардан жуда кўплари имон келтирди. Лекин инонмаган яҳудийлар мажусийларнинг юракларини заҳарлаб, уларни имонлиларга қарши қўзғатдилар. Павлус билан Барнабо бўлса, анча вақт Раббимиз Исо учун жасорат билан фаолият кўрсатардилар.

Раббимиз ҳам уларнинг қўллари орқали ажойиб ва мўъжизакор ишлар яратиб, Ўзининг иноятли каломини тасдиқлар эди. Шундай қилиб, шаҳар аҳолиси иккига бўлинди: баъзилари яҳудийлар ва баъзилари ҳаворийлар томонига ўтдилар. Яҳудийлар ва мажусийлар ўз раҳнамолари билан келишиб, ҳаворийларга озор бериб, уларни тошбўрон қилмоқчи бўлишди. Улар эса буни пайқаб қолиб, Ликаониянинг Листра ва Дервия шаҳарлари ва атрофдаги вилоятга қочиб кетишди. У ерда Инжил Хушхабарини тарғиб қилишда давом этишди.

Бугунги ибодатимни айнан қувғинларга бағишламоқчиман. Истасангиз, мен билан бирга ибодат қилинг. Агар ибодат қилишни билмасангиз, ҳижолат бўлманг. Чунки ҳатто Раббимизнинг илк шогирдлари ибодат қилишни билишмаган. Истасангиз, кетимдан қайтаринг. Отажон, берган нажотинг нақадар ажойиб. Бизни фарзандинг қилиб, ойиланга киритганинг учун Сенга шукур айтаман. Сенинг хузурингда маскан топиш ажойибдир. Биз Сенинг ҳимоянг остидамиз. Лекин шуларга қарамасдан, шайтон бизга дойим хужумлар қилиш истагида. Ҳушҳабарингни айтишда ҳар-ҳил қийинчиликларга дуч келамиз. Одамлар бизни ҳатто қувғин қилишга ҳам ҳаракат қилади. Худойим, бизни ҳам Ҳаворийларинг каби жасур ҳизматчи қилиб тарбиялагин. Сенинг нажотинг ҳақидаги ҳушҳабарни юрагимиздаги севги билан айтайлик. Ҳеч қандай ҳақорат, ҳеч қандай тушкунлик бизни Сендан ажрата олмайди. Раббимиз Исонинг номидан шайтон титрайди. Чунки Раббимиз Исо Масиҳ, хочдаги ўлими орқали шайтонни енгиб бўлган. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию ибодат эхтиёжларингиз бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Исмларингиз учун ҳавотир олманг, улар ўзгартирилади. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top