3:52

Имон учун кураш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни ҳам тилга оламиз. Азизлар, сизни имонга келганингиз билан, шу йўсин Худонинг ойиласига кириб келганингиз билан табриклайман. Бугунги ибодатни имон учун кураш деб номладим. Азизлар, имон учун кураш деганда сиз нимани тушунасиз? Келинг, Калом бу ҳақда нима дейишини кўриб чиқсак. Филиппиликларга мактубнинг 3чи бобининг 12чи оятида, қуйидаги сўзлар бор:

Лекин Исо Масиҳ менга етиб олганидек, мен ҳам мўлжалга етиб олиш учун жон куйдирмоқдаман. Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасам-да, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ғалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан.

Биздан кимки камолотга эришган бўлса, худди шундай фикр қилсин. Агар сизнинг фикрингизда бошқа нарса бўлса, унда буни сизга Худо ошкор этади. Фақат бизлар нимага эришган бўлсак, унга яраша фикр юргизишимиз ва ўша қоида бўйича яшашимиз керак. Биродарлар, мендан ўрнак олинглар. Ким биз кўрсатган йўл-йўриқ бўйича яшаётган бўлса, унга эргашинглар. Мен сизларга тез-тез гапирар эдим-ку, Масиҳ хочининг душманлари каби иш тутаётган кишилар кўп деб. Энди улар ҳақида кўз ёшим билан сўзлаяпман: Уларнинг охири – ҳалокат, уларнинг худоси – қорин, уларнинг шон-шарафи – шармандагарчилик. Улар ердаги нарсалар ҳақидагина ўйлайдилар. Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир. У ердан биз Халоскоримиз – Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутяпмиз. Ҳар нарсани бўйсундириш кучига эга бўлган Раббимиз Исо Масиҳ келганда, худди шу кучнинг таъсири билан бизнинг ожизу фоний танамизни Ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.

Азизлар, кўриб турганингиздек, биз масиҳийлар бор кучимиз билан имонга қараб югуришимиз керак. Ўтмишимиз оркада қолиб кетган, энди бор диққат эътиборимизни олдинга, яъни фақат келажакка қараб яшашимиз керак. Мен хозир ибодат қиламан. Истасангиз, мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, хеч хижолат бўлманг. Хатто Раббимиз Исо Масихнинг илк шогирдлари ҳам бошида ибодат қилишни билишмаган. Истасангиз, кетимдан қайтаринг. Худойим, Севикли Отажоним, берган бебаҳо нажотинг учун раҳмат айтамиз. Сенинг бизга бўлган севгинг кўп нарсага қодир. Севгинг хатто шайтонни ҳам эзиб ташлашга қодир. Худойим, биз Сенинг фарзандинга айландик. Энди барачаси бошқа тусга кирди. Эски хаётимиз энди йўқ бўлди. Эски хаётимизни Исо Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйдик. Худойим, Исо Масиҳ орқали бизни олий мақсадга чорлагин. Биз ҳам, буни адо этиб, ғалаб гулчамбарини қўлга киритиш учун жон жаҳдимиз билан ҳаракат қилайлик. Худойим, Ҳаворий Павлус ҳизмат қилганидек биз ҳам худди шундай жонкуярлик билан Сенга ҳизмат қилайлик. Бу фарзандингдан ўрнак олса арзийди. Худойим, биз бу дунёга энди тегишли эмасмиз, аксинча, Павлус айтганидек, бизларнинг ватанимиз осмондандир. У ерда Халоскоримиз, Раббимиз Исо Масихнинг келишини кутамиз. Сенинг муқаддас номинг биз учун дойим муқаддас бўлсин. Омин. Азизлар, ибодат эхтиёжларингиз бўлса dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Биз сиз учун ибодат қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top