3:09

Кредит олиш учун талаблар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, бугунги ҳикояни бизнес фондларга бағишлаймиз. Бизнес-фонд томонидан кредитларнинг ажратилиши одатда «Мадад» суғурта агентлиги берган суғўрта полиси ва кредит шартномаси асосида фонд бошқарувининг қарори буйича Узтадбиркорбанк орқали амалга ошади. Имтиёзли кредитларнинг берилиши Бизнес фонд томонидан давлат маблағларидан жалб қилинган маблағлар хисобига амалга оширилади ва иқтисодиётнинг устивор тармоқларидаги хусусий тадбиркорлик ва кичиқ бизнесни инвестиция лойихаларини маблағ билан таминлашга йуналтирилади.

Имтиёзли кредитларни узиш муддати лойиханинг ҳаражатларини коплаш муддатига қараб 10 йилгача муддатга 2 йилдан 5 йилгача имтиёзли давр билан белгиланади. Имтиёзли кредит буйича фоиз ставкаси катъий белгиланмаган.

Кредит ажратиш учун зарур хужжатлар қуйидагилардан иборат:

1. Лойиханинг кенг, яъни батафсил Бизнес-режаси.

2. Корхонанинг устави, нотариус ёки хокимликдан тасдикланган бўлиши керак.

3. Корхонанинг солик инспекцияси тасдиклаган баланси.

4. Корхонанинг молиявий ахволи ҳақида банк маълумотномаси.

Объектлар қурилиши 2 млн сўмгача ташкил этадиган лойихалар буйича Бизнес-режа бўлимида қуйидаги кушимча хужжатлар топширилиши лозим.

— хокимликнинг қурилиши учун ер ажратиш ҳақидаги қарори.

— меъморлик режалаш топшириги.

— экологияга салбий таъсири йўқлиги ҳақида табиатни мухофаза қилиш органларнинг хулосаси.

— объектларни сметаси ва йириклаштирилган смета хисоби.

— лойихага техникавий экспертиза хулосаси.

Қурилиш ишлари хажми 2 млн сўмликдан ортик бўлганда:

— хокимликни ер ажратиш ҳақидаги қарори.

— меъморлик-режалаш топшириги.

— табиатни мухофаза қилиш органларининг хулосаси.

— тўлиқ хажимдаги лойиха-смета хужжатлари.

— лойихага идорадан ташқари давлат экспертизасининг хулосаси.

Юқорида баён қилинган кредитлаш ва суғўрталаш тизими собик иттифок мамлакатларининг хеч кайсисиникига ухшамайди.

Бозор иқтисодиётини ривожлантиришда унга хорижий инвестицияларининг жалб қилиниши ва унда иштироки алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда бир неча ихтисослаштирилган хорижий фондлар фаолият кўрсатмокда. Азизлар, бизга ажратилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Бордию кичик бизнесга ойид ҳикояларингиз бўлса, унда уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Ҳайир, тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top