3:24

Пул олма ва ичилмаган сув

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни устоз ҳузурига улгуржи савдо қиладиган фирма директори келди. Устоз, сиздан маслаҳат олсам майлими? Майли, лекин маслаҳат олмаслигинг ҳам мумкин. Бу нимани сўрашингга боғлиқ, — кулиб жавоб берди устоз, ўша куни унинг кайфияти жуда яхши эди. Менинг сотувчиларим — уларнинг сони қирқ бешта, бутун мамлакат бўйлаб кезадилар, шартнома тузадилар. Сўнг маҳсулот мижоз манзилига етиб борган-бормаганини назорат қиладилар. Мижозлар билан муносабатларини мустаҳкамлайдилар. Мен ҳисоблаб кўрсам, мижозларни топиш ва шартнома тузиш учун уларнинг тўққиз ой вақти кетар экан. Менинг фикримча, уларни бу ишлардан озод қилсам, қупроқ фойда келтирган бўлармидилар?

Сен ўз сотувчиларингни шартномалар тузишдан озод қилмоқчимисан, — ҳайрати ошди устознинг. Ҳа, мен буни фойдали деб биляпман. Нима ҳам дердик… Агар сотувчиларнинг биронта мижози бўлмаганда улар учун умуман вақт сарфламаган бўлардилар. Тадбиркор устозга таъзим қилди ва унга пул тўламоқчи бўлди, аммо устоз пулни олишдан бош тортди. Биз биринчи шогирддан устознинг нима учун пул олмаганини сўраганимизда: Ўйлашимча, — деди биринчи шогирд, — бу устоз ўзи кўп такрорлайдиган: «Сен келтирган фойда учун қанча тўлашмоқчи бўлса, олишдан ор қилмагин. Кам ваҳт ёки оз куч сарфлаганингга эътибор қилма», деган гаплар билан боғлиқ бўлса керак. Устоз ўз шогирдларига «Сенга пул тўлаётган одам бу фойдани бошқача баҳолаши мумкин. Биттагина «аммо»си бор: бошқалар доно, ишбилармон деб билса ҳам, аҳмоқлиги шундоқ кўриниб турган одамдан пул олма. Бу вазиятда пул олиш ўша пулни ўғирлаш билан тенгдир», дея кўп таъкидларди». Бир куни кеч кирганда шогирд устоздан сўради: Устоз, менга маслаҳатингиз керак. Мен фирма директори ўринбосариман, Менинг директорим ишчиларга кам ойлик беради. Натижада ишчилар доим ишдан бўшаб кетишади, ўрнига янгилари келади. Улар эса аввал иш ўрганиши керак. Тажрибага эга бўлиб иш бошлаганда эса вазият яхши- ланмаслигини кўрадилар. Сўнг улар ҳам ишдан бўшаб кетадилар. Сен шу масалани директорга тушунтирдингми? Ҳа, лекин, буни исботлаш учун менга далиллар етмаяпти. Ҳар сафар мени тинглайди-да, «Фирма қанча даромад кўрмасин, бари бир ҳаммаси шундай қолади. Қачон яхши ишлашни бошлашса, шунда кўп маош тўлайман», — дейди. Мен эса унга одамлар бундай вазиятда ҳеч қачон яхши ишла- масликларини тушунтира олмаяпман. Устоз финжонни олди, унга тўлдириб сув қуйди ва ичди. Сўнг бошқа финжонга тахминан яримлатиб сув куйди, шогирдига буюрди: Ич! Шогирд сувни ичди. Йўқ, сен финжон тўла сувни ич! Қандай қилиб, — ҳайрон бўлди шогирд. — Финжонни яримлатиб қўйган бўлсангиз, мен қандай қилиб тўласини ичаман… Ҳа, тушундим! Мен директорга финжонга қуйилганидан ортиғини ичиш мумкин эмаслигини айтаман! Уриниб кўрчи! — деди устоз.

Устозга савол берган шогирд ўзи ишлаётган фирмадан кетган ва ўз хусусий фирмасини очган. Дарвоқе, у аввалги ишда ўзи танишган ишчиларни фирмасига таклиф қилган ва улар билан ишлаган. Ва у ишчиларининг меҳнатидан мамнун бўлган.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top