Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, бугунги ҳикояда лизинг ҳақида гаплашамиз. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнесни ривожлантиришга берилаётган эътибор ва унинг таркиб топиб, ривожланишига хос бўлган умумий хусусиятлар ҳакида сўз юритадиган бўлсак, у холда қуйидагиларни алохида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз: 1.Иқтисодиётни ривожлантириш андозалари ўзгарди. Яъни мидорий кўрсаткичлардан сифат кўрсаткичларига устуворлик берилди. Товар ва хизматларнинг сифати катта аҳамият касб этмоқда.
2. Илмий – техника тараққиётининг жадаллашуви натижасида кичик бизнес корхоналари фаолияти учун зарур бўлган техникалар, масалан, мини ускуналар, микропроцессорлар, мини ЭХМлар пайдо бўлди. 3. Истеъмолчилар руҳиятининг ўзгариши натижасида уларда стандарт товарлар сотиб олишга бўлган қизиқиш кескин сўнди. Бир сўз билан айтганда талабнинг табақалашуви ва истеъмолнинг индивидуаллашуви юз берди. Яқинда қабул қилинган мамлакатимиз фармонлари ва қарорлари тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг мустаҳкам ҳимоясини таъминлаш, уларнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини тубдан оширишга қаратилган. Чунки тадбиркорлик, айниқса, унинг кичик бизнес шакли иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили сифатида нафақат жамиятнинг миллий ва маънавий салоҳиятини оширишга кўмаклашади, балки ҳар бир инсонинг маҳорати ва қобилиятини рўйобга чиқариш учун қулай замин яратади.
Иқтисодий ва илмий – техникавий салоҳияти юқори мамлакатларда давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири кичик бизнесни қўллаб – қувватлаш билан боғлиқ. Ушбу мамлакатларда кичик бизнес улушига барча корхоналарининг 90-95% ва ялпи ички маҳсулотларининг 40% атрофида тўғри келади. Айниқса, кичик бизнес–савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. У ўзининг фаолият соҳасини ва ихтисослашувини тез ўзгартира олиш туфайли ва фан–техника янгиликларини фаол ўзлаштириш имконига эга.
Кичик бизнес рақобат муҳити ривожланишига ёрдам беради ва шу билан иқтисодиётнинг монополлашув даражасини камайтиради, ҳамда мулкдорларни шакллантиришнинг асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Ҳажмининг кичиклиги, унинг оммовийлигига сабаб бўлади ва шунинг учун ҳам янги ишчи ўринларини яратишда тадбиркорликнинг ушбу шакли ҳаётда, амалиётда қўл келади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисдаги маърузасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш йўналишлари ҳақида тўхталиб, кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш, кўламини кенгайтириш муҳим устувор вазифалардан бири эканлигини алоҳида таъкидлади ва кичик бизнес учун қўшимча кафолат, имтиёз ва шарт–шароитлар яратиб улушини камида 45 фоизга етказиш вазифасини қўяди. Барча фикр-мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни Худо баракаласин. Ҳайир.