3:09

Бизнес маслахатлари 3 қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бугун сизлар билан Хитойнинг энг бой тадбиркори Жэк Ма дан қизиқари ва фойдали маслахатларни эътиборингизга хавола этишда давом этаман. У Хитойдаги «маданий инқилоб» даврида зиёли саналгани боис бир умр қочқинда яшаган ўрта миёна мусиқачилар оиласида ўсиб улғайди. Аммо машаққатли кечган болалик йиллари унинг орзуларига раҳна солмади ва Жек Ма 100 миллиард долларига тенг баҳоланган йирик бизнесини муваффақиятли йўлга қўя олди. Сизнинг фикрингизча, чинакам муваффақиятсизлик нима? Аслида омад учун бошланган курашни бас қилиш бу – ҳақиқий муваффақиятсизлик. Сизнингча, ўзгарувчанлик ёки мослашувчанлик  деганда нимани тушунасиз? Айниқса, омадсизлик туфайли умрнинг оғир вазиятларини бошдан ўтказаётганда ва ҳаётдан норозиликни ҳис қилганингизда ўзгарувчанлик нима эканлигини тушунасиз.

Бундай шароитда сизнинг вазифангиз нимадан иборат? Бу вазиятда сизнинг  мажбуриятингиз орзу ва режаларга эътиқод билан эргашиб, қунт билан ҳафсала қилиш, бошқалардан кўпроқ меҳнат қилиб, мақсад сари интилишдан иборат. Фақат аҳмоқларгина гапириш учун оғизни ишлатадилар. Ақлли инсон идроки билан ҳам гапиради, доно кишининг эса қалби сўзлайди. Биз бу ерга – ҳаётга ўзимиздаги кучнинг бир қисминигина сарфлаш учун келган эмасмиз! Туғилдикми – ундан тўлиқ фойдаланиш зарур. Мен ҳар доим ўзимга меҳнат қилиш учун эмас, ҳаётдан завқланиш учун дунёга келганимизни таъкидлашдан чарчамайман. Кунимизни фақатгина ишга бағишлаш хато. Аслида бошқаларга уларнинг ҳаётини яхшилаш учун кўмаклашиш ҳам ҳаётнинг энг улкан мақсади. Борди-ю, вақтни фақатгина ишга сарфласангиз эртами-кечми бундан қаттиқ афсусланасиз.

Ёлғиз нодонларгина рақибларига тажовузкор кайфият билан муносабатда бўладилар. Агар сиз рақибларингизга душманга қарагандай қарасангиз, унда кўп ўтмасдан улар чиндан ҳам сизнинг ғанимингизга айланадилар. Ким биландир рақобатга киришсангиз, унга бўлган нафратингизга барҳам беринг. Акс ҳолда, бу жангда сиз мағлубиятга дучор бўласиз. Рақобат бу – шахмат ўйинига ўхшайди: ютқазсангиз яна бир қур ўйнаш учун имкон топилади. Бу ўйинда муштлашишга ҳам ҳожат йўқ. Ҳақиқий тадбиркорнинг душмани бўлмайди. Модомики мана шу ҳақиқатни англар экансиз, сизни омадингизни ҳеч ким тўсиб қўя олмайди.

Сиз ўзингизга мунтазам дашном берсангиз, бунинг қўрқинчли ери йўқ. Агар тушкунликка тушиш ва ҳаётдан нолиш доимий одатингизга айланиб қолган экан, сизнинг ичкилик касаллигига чалинган одамдан фарқингиз қолмабди – қанча кўп ичсангиз, аҳволингиз шу қадар аянчли тус олиб бораверади.

Омад сари олиб борадиган йўлда нолимоқлик ва майдагаплик энг хавфли тўсиқлар эканини ёдда сақланг.Дунё учун сизнинг сўзларингиз муҳим эмас, у амалга оширган ишларингиз билан ҳисоблашади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top