3:45

Лизинг 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Азизлар, эсингизда бўлса, биз лизинг ҳақида гаплашиб келяпмиз. Бугун ҳам, ушбу мавзуга ойид ҳикояни эътиборингизга ҳавола этаман. Дар ҳақиқат, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, жамиятда тадбиркорлик руҳини қарор топтириш, иқтисодий тараққиётининг муҳим омилларидан бири сифатида унинг устувор ривожланишини ҳар томонлама қўллаб–қувватлашга ва шу асосда одамларда мулкдорлик туйғусини уйғотишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда нисбатан қисқа вақт ичида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни юритиш учун зарур бўлган ҳудудий – меъёрий асос яратилди.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида»ги ва шу каби бошқа Ўзбекистон Республикаси қонунлари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб, уни қўллаб – қувватлаш ҳамда ҳимоялашга кафолат беради. Жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида тадбиркорлик, айниқса, кичик ва хусусий бизнес шаклларининг фаолият юритиши учун қулай шарт–шароит яратиш, янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни енгиллаштириш, юқори ликвидли маҳсулотлар, хом-ашё ва материалларни очиқ биржа савдоларида сотишни ташкил этишга қаратилган чора–тадбирлар, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлашга доир қарорлар ушбу йўналишда кенг имкониятлар очиб берди.

2005 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,2 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2004 йилнинг шу даврида 6,2 фоизга тенг эди. Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2004 йилнинг биринчи ярим йиллигида 29,1 фоизни 2005 йилда эса 30,9 фоизни ташкил этди. 2005 йилнинг биринчи ярим йиллигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 107,2 фоизга кўпайди. Ҳозирги кунда фермер хўжалигининг сони 121,6 мингтага етди. Ушбу ютуқлар кичик бизнес ва фермерликни ҳуқуқий, молиявий ва моддий техникавий қўллаб–қувватлаш ҳамда ахборот ва малакали кадрлар билан таъминлаш борасида мамалакатимизда амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора–тадбирлар натижасидир. Бугунга келиб Республикада 5782та бозор инфратузилмаси ташкилотлари фаолият юритмоқда. Жумладан: 32 та тижорат банки, 20та кредит уюшмаси, бандликка кўмаклашиш фонди, деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб –қувватлаш фонди 98та лизинг ташкилоти, 229та суғурта агентликлари филиаллари кичик бизнес субъектларига молиявий маблағ ажратмоқда. Тадбиркорларни моддий хом-ашё ресурслари билан таъминлашнинг бозор мехенизмлари ҳам фаол тадбиқ этилмоқда. Азизлар, ҳикоямиз тадбиркорлик фаолиятингизда ёрдам беради деган умиддаман. Барча фикр-мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Мамлакатимиздаги тадбиркорлик фаолиятингизни Худойим баракаласин. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top