3:31

Мамлакатимизда тадбиркорликнинг тариҳи 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта бўлган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Эсингизда бўлса, мамлакатимиздаги тадбиркорлик тариҳини кўриб чиққан эдик, бугун ҳам, бир оз шу ҳақда гаплашамиз.

Шоъро ҳокимияти йилларида усталар ва хунармандлар катта ва машақатли йўлни босиб ўтдилар. Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳакидаги Декларатсияни қабул қилинган пайтдан бошлаб кичик ва хусусий бизнесни ривожланишининг учинчи даври бошланди. 1991 йилнинг 15 февралида Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида қонун қабул қилинди.

Биринчи ҳусусий корхоналар очилди. Бу қонун корхоналарга ижобий ташаббусларини амалга оширишга, турли муоммоларни ечишга имкон берди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида савдо, маиший хизмат, махаллий саноат, ижтимоий сохалар корхоналарини давлат мулкидан хусусий корхоналарга айлантириш жараёни амалга оширилди. Сўнгра хусусийлаштириш йириклаштирилган ишлаб чикариш бўлинмалари бўйича бажарилди, уларнинг заминида очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари тузилди. Республиканинг барча тармоклар ва корхоналарда бошқарув тизимлари тубдан ўзгартирилмокда, хусусий тадбиркорлик кичик бизнес шаклининг ривожланиши учун иқтисодий ва хукукий асослар яратилди.

Ўзбекистон иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий сектор мустақиллик йилларида юкори суратларда ривожланиб бориб, асосий ўринни эгаллаб бормокда. 28чи январ 2005чи йилда бўлиб ўтган Олий мажлис Конунчилиги палатаси ва Сенатнинг Мажлисидаги нутқда таъкидлаб ўтилганидек- «Мамлакатимизда кичик ва хусусий бизнес хусусий тадбиркорлик етакчи рол ўйнайдиган кўп укладли иктисодиёт жадал шаклланмокда». Охирги йилларда Республикамизда микрофирма, кичик корхоналар сони янада кўпайди. Авваламбор, иктисодиётнинг баркарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустахкамланди, иктисодиёт ва унинг айрим сохаларидаги мутаносиблик кучайди.

Ўзбекитонда кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсади мамлакат иктисодий ўсишининг қўшимча манбаларини яратишдан иборат бўлиб, ижтимоий-иктисодий муаммоларини бартараф этишда катта рол ўйнайди, яъни ахолини иш билан таъминлаш, миллий бойликларини кўпайтириш ва миллат фаровонлиги учун хизмат килади. Кичик бизнес корхоналари ташкил этилиши ва ривожланиши натижасида кўпгина монопол корхоналар тугатилиб мулкчиликнинг бошка шаклидаги бозор талабларига жавоб бера оладиган, кам маблағ талаб қиладиган ва бозорда ўз улуши учун ракобатлашадиган корхоналар вужудга келади. Азизлар, кўриб турганингиздек ҳозирги кунда истаган шаҳс ўз бизнесини очиш имкониятига эгадир. Бордию, сизда ҳам бизнесга ойид фикр-мулоҳазангиз бўлса, dilkash@najot.com манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин азизлар. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top