Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда, Илхом, Джастин ва Нарсехни жамоат чўпони қандай бўлиши кераклиги, ва Исонинг хочга бориш олдида укалари шохликнинг ўнг ва чап томонларида ўтириши ҳақидаги суҳбатни кўриб чиққан эдик.
Джастин давом этиб, ”Ҳа, Ёқуб, ушбу косани ичгани аниқ. Чунки, айнан Ёқуб, ўн икки шогирдлардан биринчи бўлиб имони учун ўлган эди. Лекин уларнинг саволлари деб, Исо барча шогирдларига дунё раҳбарлари, одамлар устидан ҳокимиятлик қилмасликларини, аксинча, ҳизматкор бўлишлари кераклигини айтган эди. Бу муҳим ҳақиқатни Исо Масиҳ айтиб ўтган. Унинг ўзи ҳам, ҳизмат қилдириш учун келмаган эди, аксинча, одамларга ҳизмат қилиб, улар учун ҳаётини қурбон қилиш мақсадида дунёга келганини айтган эди.” Илхом ҳам ўз ўрнида, “Бу ҳикояни ўқиб бераятганингда, мен Исони эслаган эдим, аниқроғи, сўнги тушликда шогирдларининг оёқларини ювгани эсимга тушди. У оҳиригача ҳизмат қилган эди” деб айтди. Джастин, шу онда, ”Ҳа, Исо Масиҳдан ибрат олишимиз керак, қўлимиздан келиши мумкин бўлган нарса, одамларга хизмат қилишдир” деб қўшиб қўйди. Эрта тонгда, бизнинг икки мусофирларимиз, балиқ ва нон жамоатини тарк этиб, Қуддус шаҳрига йўл олишди.
Илхом, Нарсехнинг қилган хизмати учун миннатдор эди, Нарсех ҳам ўз ўрнида Илхомнинг химояси учун миннатдор эди. Нарсеҳ Люцийнинг гапларига ишониб бир маротаба қоқилган эди, энди бундан буён у ҳеч кимнинг тебратишига қоқилмаслигини билиб олди. Муқаддас Шаҳар улар ўйлагандан кўра ажойиброқ эди. Раббилари Исо Масиҳ ҳизмат қилган, ўлган ва қайта тирилган жойда бўлиш улар учун ғайриоддий туйғуни келтирар эди. Бизнинг Форслик мусофирларимиз, биринчи кунларни Гетсеман боғида ва Муқаддас Қабр жамоатида ўтказишди. Бу унутилмас лаҳзаларни улар ҳеч қачон унутмаслиги аниқ эди.
Лекин шунга қарамасдан, ўша пайт, Қуддусда кўпгина ташкилотлар ва гуруҳлар бор эди, ва бизнинг мусофирларимиз бемалол уларнинг таъсири остига тушиб қолишлари мумкин эди. У ерга етиб келиб, улар шахарни Форслик мусофирлар ва руҳонийлар билан эгаллаб олинганини пайқашди. Мусофирларимиз, ўзлариникига қўшилишди, яъни форсликлар билан бирга бўлишди. Лекин бир оз вақт ўтиб, уларнинг нон ва балиқ жамоатидаги олган ҳаётий дарслари ўз фойдасини берганига улар амин бўлишди. Азизлар, бизга ажратилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Бордию, хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтидан кўчириб олинг, ёки dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Ундан ташқари, сайтда бошқа кўпгина қизиқарли ва фойдали хикояларни кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Худойим, юрак мусофирчилигингизни мархаматласин. Хайир, омон бўлинг.