Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, мусофир қаҳрамонларимиз ҳақидаги хикояни давомини эътиборингизга хавола этаман. Эсингизда бўлса, улар Қуддус шахрига етиб келиб, у ерда анча курашишларга дуч келишган эди.
“Хитой? Исонинг номини Хитойга олиб боришинг ҳақида сенга Худо айтдими?” деб сўраб қолди Нарсех. “Ҳа”, деб жавоб берди Илхом. “Мусофирчилигимнинг биринчи кунидаёқ мен Хитойга йўл олган мусофирларни учратган эдим. Улар билан биринчи маротаба гаплашганимда, улар билан кетишни хохлаган эдим. Лекин биламан, ўша пайт, бу нотўғри фикр эди. Чунки менинг мақсадим Муқаддас Шахарга, яъни Қуддусга бориш эди, ва шу йўсин, йўлимни ўзгартиришим нотўғри бўлган бўлар эди. Бир неча кун олдин, ибодат пайтида, бу фикр яна қайтиб келди. Мен умуман бошқа нарса ҳақида ўйлаятган эдим, бирданига ўзимни олдимдаги кўм-кўк ва тиниқ осмонни кўрдим. Мен илгари учратган мусофирлари билан бирга эканимни хис этдим, мен ўзимни худди Хитойда эканимни хис этдим. Шунда Худо менга бу фикр билан мурожаат қилганида, мен иккиланмай ”Ҳа Раббим” деб унга жавоб бердим”
Хитойга бориш ҳақидаги фикр Нарсех биродари учун ғайриоддий фикрдек туюлган эди. Бу гапни эшитиб, Нарсехнинг юраги эзилган эди, чунки Нарсех, уларнинг дўстлиги бузилмаслигини истаган эди. Саба акасини ёқатганидан кейин, Илхом унга акадек қадрдон бўлиб қолгани аниқ. Нарсех, Илхом билан бирга ўтгазган шунча вақт давомида, дойим Илхомнинг ёрдамига, айниқса нотўғри йўлга кириб кетмасликдан химоя қилиб келганини пайқади. Илхом Хитойга кетадиган бўлса, энди унга ким ёрдам беради? “Мен сен билан бирга бораман” деди Нарсех. Нарсехнинг юраги Хитойга боришга тайёр эмаслигини Илхом сезар эди, лекин бу ҳақда унга хеч нарса демади. Шу пайтга келиб, Янги Ахд китобини Юнон тилида ўқиш Илхомнинг қўлидан келар эди.
Бу иш, бошқаларга қараганда Илхомга осонроқ берилганини у пайқади. Форслик мусофирларнинг жамоатида бўлганида, у Янги Ахднинг нусҳасини топиб олиб, тингламоқчи бўлганларга баланд овоз билан ўқиберар эди. Баъзи тингловчиларга эса, у Каломнинг оятларини Форс тилига ҳам таржими қилиб берар эди. Илхом Каломни ўқиб, у ердаги Луқо Ҳушҳабарини ва Ҳаворийлар фаолиятидан оятларни ўқир эди. Азизлар, хикояни шу жойида тўҳтатишга мажбурман. Азиз қаҳрамонларимизнинг мусофирчилиги давом этади. Бизнинг Худо йўлидаги мусофирчилигимиз уларникига ўхшаб давом этиши керак. Азизлар, бордию бизга савол-истакларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига кириб хабар қолдиринг. Хикоянинг электрон шаклини ҳам ўша ердан топсангиз бўлади. Худойим, мусофирчилик ҳаётингизни мархаматлаб, Муқаддас Руҳи билан қувватлантирсин. Хайир, омон бўлинг.