3:10

Дастлабки шогирдлар намунаси

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кўриб турганимиздек, Исо Худо ва Унинг севгиси ҳақида гапириш учун келди. Ярамас одамлар Уни хочга михладилар. Лекин У қабрда қолмади. У ҳаётга қайтди, ўликлар ичидан тирилди ва ҳозирда У осмонда, Отанинг ўнг томонида ўтирибди. Лекин Худога шукрлар бўлсин, Унинг хушхабарчилик режаси Масиҳда қолиб кетмади. Масиҳ уни Ўзининг ҳаворийлари ва шогирдларига етказди. У деди: «Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар» (Марк 16:15). Бу амр нафақат танланган гуруҳ одамларига тегишли – масалан ҳаворийларга, хушхабарчиларга, хизматчиларга, чўпонларга ва ўқитувчиларга. Бу амр – ҳаммага тегишли. Лекин Исо шогирдларини қандай йўл билан юборди? Исо ибодатида Отасига шундай деди: «Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен ҳам уларни дунёга юбордим» (Юҳанно 17:18). Худо Исони қандай юборган эди? Худо Уни хизмат, куч ва ҳокимият билан юборган эди. Худо Уни барча одамлар учун юборди. Худо Уни ҳукм ёки маҳкум қилиш учун эмас, балки озод қилиш учун юборди. Бу хизматни Масиҳ бизга берди. У худди шундай деди: «Мени юборганингдек, Мен ҳам уларни юбордим. Уларни Мени асраганингдек асра. Мен билан бўлганингдек улар билан ҳам бирга бўл». Биз Худонинг элчилари эканлигимиз ажойиб эмасми? Энди келинглар, Бутрусга синчковлик билан боқайлик, Эллигинчи куни у Исо билан худди шу нарса ҳақида гаплашди. Бу воқеа Ҳаворийлар 2:14-39 ёзилган. Унинг оломон олдида туриб, Масиҳ ҳақида гувоҳлик бераётганини фараз қилинг. У ўзининг қозилари билан гаплашаётганини эшитинг. Сизлар эшитасизлар: «Кўрган ва эшитганларимни қандай гапирмайман?»

Энди эса, унинг орқасидан Рим офицери Корнилийнинг уйига боринг. Сизлар яна унинг Масиҳ ҳақида гувоҳлик бераётганини кўрасизлар (Ҳаворийлар 10:34-43). Ҳаворийлар китоби ҳаворий Павлус ва унинг саёҳатлари ҳақида кўп хабарлар беради. Павлуснинг саёҳатида унга эргашинг ва унга қулоқ солинг. У фақат Масиҳ ва Унинг хочга михланиши ҳақида гапиради. Масиҳ учун одамларни забт этиш ва бошқалар билан шахсий масиҳийлик тажрибасини бўлиши – бу Павлуснинг ўчмас истаги эди.

Қадимда Африкада овчи филни ўлдирса, уйига югуриб бориб бу янгиликни ҳаммага гапириб берар эди. Америкаликлар биринчи марта ойга «қўнганида» бу ҳақдаги хабарлар радио, телевидение, газеталарда – барча оммавий ахборот воситалари орқали ҳамма жойда хабар тарқалган эди. Инсон табиатида яхши хабарни бўлишиш хусусияти мавжуд. Айтиб ўтилганлардан ҳам буюкроқ хабарни атрофдагилар билан бўлишишимиз керак эмасми? Исо Ўзини самариялик аёлга танитганида, у ҳам худди африкалик овчи каби ўз халқига Масиҳ унинг ҳаётида нима иш қилганини бўлишиш учун шошилди (Юҳанно 4:5-29).

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top