3:33

Мусофиримиз ўзига келди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги хикояда, қахрамонимиз Илхомнинг мазаси қочиб қолган эди. У рўза тутиб, кучдан қолган эди. Худди шу вазиятни, Илхом Хиротда ҳам бошидан кечирган эди. У ўлим тўшагидан ётиб, Худога Қуддус шахрига боришлик ҳақида қасам ичган эди. Келинг, хикоянинг давомини тинглаймиз.

Яна бир соатдан кейин, Нарсех олиб келган товуқ шўрва совуб қолган эди. Андрей билан Нарсех ибодат қилишни давом этаверишди. Шунда Илхом бир оз ўзига келиб,

“Биродарим, сен билан сахрода ибодат қилишни истаган бўлар эдим” деди. Нарсех ҳайрон бўлиб, ”Сен нимани назарда тутяпсан? Аҳир биз саҳрода эмасмизми?” деб Илхомга мурожаат қилди. Андрей, Филиппиликларга ёзилган мактубни варақлаб ўқир эди, “Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман. Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар ва Исо Масиҳ орқали униб-ўсадиган солиҳлик самараларига бой бўлиб, Худога шон-шараф келтиринглар.” Андрей, бу оятларни қаторма қатор ўқир экан, уларнинг уччаласи оятлар мағзини тушуниши учун ва хаётларида ишлатишлари учун хар қаторни ўқиганида бироз тўхтаб ўтар эди.

Ёмғир ёғишда давом этаверди, мусофирларимиз ҳам ибодат қилишда давом этаверишди. Охиратда, Илхом бошини бир оз кўтариб, ”Шўрвангдан бир қошиқ ичсам бўладими?” деб сўраб қолди. Нарсех буни эшитиб, акаси Илхомга шўрвани ичишга ёрдам берди. Илхом бориб бориб ўзига келишни бошлади. Илхом, “Фисих байрамини нишонлаш мен учун ажойиб вақт бўлди. Буни мен ҳеч қачон эсимдан чиқармайман. Эртага Хиротга жўнайман” деди Илхом. Хеч ким Илхомга, унинг рўзасини бузганлиги ҳақида хеч нарса демади. Хамма унинг ўлим тўшагида ётганини тушунган эди. Лекин Хиротга жўнаш вақти яқинлашганда, у Нарсехга бошидан кечирган воқеяни сўзлашни бошлади, ”Хиротда касал бўлиб ўлим тўшагида ётганимда, ўлишдан жуда қўрққан эдим.

Чунки хозирга қараганда, мен Исо Масиҳга тўлиқ ишонмас эдим. Эндиликда касал бўлиб ётганимда юрагим тинч эди. Агар дунёдан кўз юмганимда эди, Раббим билан бирга бўлишимни билар эдим.” Азизлар, афсуслар бўлсинки, бизга ажратилган вақт ҳам ўз нихоясига етди. Келаси сафар биз албатта, Илхомнинг Нарсех билан бўлган суҳбатига яна қайтамиз. Бордию хикоянин электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюриб ўша ердан кўчириб олсангиз бўлади, барча фикр мулоҳазаларингизни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Хайир азизлар, Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчилигингиз серҳосил бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top