2:36

Болалар касаллиги – Сколиоз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Болаларимиз соғлом бўлса, юзлари кулиб турса, биздан бахтли инсон топилмайди. Болаларимизни тўғри тарбиялаш, соғлиғини назорат қииб туриш биз ота-оналарнинг бурчи. Болаларда сколиоз – умуртқа поғонаси қийшайишининг олдини олиш учун уларни мунтазам равишда бадантарбия билан шуғуллантириш, болага сифатли ва витаминларга бой овқатлар бериш, ўз вақтида ухлатиш, кун тартибига пухта риоя қилиш зарур.

Бола 6 ёшга тўлгунча умуртқа поғонаси қийшаймаса, ундан кейин кўпинча сколиоз пайдо бўлмайди. Шунинг учун ҳам бола мактабга боргунга қадар унинг қоматини тўғри шакллантириш керак.

Narrator 2 Касаллик боланинг ёшлик балоғатга етиш даврида суяк тизимларининг тез ўсиши натижасида яққол билиниб қолади. Кўпинча ота-она болаларнинг қоматидаги бузилишни у анча катта бўлиб қолганида сезади, ваҳолангки, касаллик бола туғилган пайтида пайдо бўлади, лекин белгилари, яъни умуртқа поғонасининг қийшайиши сезилмайди. Сколиозда бўйин ва бел қисми олдинга қараб қийшайган бўлиб, бўйин ва бел лордози, кўкрак ва думғаза қисми орқага қийшайиб, кифоз ҳосил қилади. Шу даврда бола бадантарбия билан шуғулланиши, очиқ ҳавода юриши, чўмилиши ва организмни чиниқтириши шарт. Бола уйқусига айниқса, катта аҳамият бериш зарур. Бунинг учун тўшак жундан, ёстиқ юпқа, каравот сими таранг тортилган ёки тўшак тагида текис тахта қўйилган бўлиши керак.

Narrator 1 Бола ётганида кенг, юмшоқ матодан тўқилган, чоки майин тикилган кўйлак кийдириб қўйиш лозим. Уни чиниқтириш учун ўз вақтида ухлатиш, очиқ ҳавода сайр қилдириш, яланғоч ҳолда ўйнатиш, гимнастика, қуёш ваннасидан фойдлааниш даркор. Бола танасини умуммустаҳкамлаш учун ўйин тариқасида бажариладиган машғулотлар ўтказиш зарур. Бир ёшга тўлгунча қадар у ҳар хил ҳолатда, яъни қорин билан чалқанча ётиши керак, бу қорин ва орқа мушакларни мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, вақти-вақти билан уқалаш зарур. Болаларда сколиознинг пайдо бўлиши, ота-онанинг боласини юриш-туришига, қоматини тутишига эътибор қилмаслиги, сколиознинг авж олишига сабаб бўлади.

Narrator 2 Боланинг қомати тик эмаслигини сезган заҳотингиз уни шифокорга олиб бориш керак. Қомат бузилиши ва сколиознинг олдини олиш учун тавсия этиладиган чора-тадбирлар 3 даврга бўлинади:

боғчагача бўлган давр;

боғча даври

мактаб даври

Бу даврларда ота-оналар фарзандларининг ақлий ва жисмоний жиҳатдан нормал ривожланиши, бақувват бўлиб ўсишлари учун барча шароитларни яратиб беришлари керак. Шифокорлар сколиози бор болаларга сузиш билан шуғулланишни маслаҳат беришади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top