MP3

Ассалому алайкум. Қаерга бормайлик, меҳмон ёки мезбонинг: «Топган-тутганингиз тўйларга буюрсин», деб дуо қилишини эшитамиз. Бу дуонинг ортида жуда яхши ният ётади. Уйингиз хурсандчиликка тўла бўлсин, яхши кунларингиз кўп бўлсин деган маънода ишлатилади. Қизиқ, қадимда бундан икки-уч минг йиллар олдин ҳам мана шундай дуо қилишлар бўлганмикан?! Бугун суҳбатимиз давомида эрамизнинг бошларига саёҳат қиламиз. Яҳудий ҳалқининг тўй удумларини ўз қулоқларимиз билан эшитиб, тасаввур оламига шўнғиймиз. Қани кетдик бўлмаса.

Қадимий яҳудий уй. Томи силлиқланган лой шувоқ қилинган оддий уй. Том тепасида икки эркак ўтирибди. Бири ота бири ўғил. Ота ўғлини уйлантирмоқчи. Келиннинг кимлигини айтган. Ўғил ҳам у қизни билади. Ота ўғлининг фикрини билмоқчи. Ўғил рози бўлди.

Эртаси куни йигитнинг отаси қизнинг отасининг уйига совчиликка борди. Икки ота ёшларнинг бошларини қовуштириш давомида амалга оширилиши керак бўлган, урф-одатлар ҳақида ҳам гаплашишаяпти. Бундай урф одатлардан бири «қалин пули». Бизда ҳозир шундай дейилади. Аввал икки минг йил олдин бу нарса қандай аталганини билмаймиз. Балки «келин учун тўланадиган тўлов» деб аташгандир. Нима бўлганда ҳам йигитнинг отаси қизнинг отасига бериладиган тўловни таклиф қилди. Қани, қизнинг отаси рози бўлармикан йўқми?! Қизнинг отаси бироз ўйланиб туриб рози бўлди. Икки оила бошлиғи, бу келишувни мустаҳкамлаш учун шароб кўтаришди. Энди гап ёшларда қолди ҳолос. Қизнинг отаси рози бўлгани билан, қиз ҳам йигит ҳам бир бирини кўриб, бу келишувга ўз розиликларини беришлари керак.

Қиз-йигитнинг бу тўйга розилик бериш маросими қаерда ўтказилганлигини билмаймиз. Аммо қиз йигит турган хонага киради. Йигит қизга унинг турмуш ўртоғи бўлишни таклиф қилади. Шу билан бирга икки гувоҳнинг гувоҳлигида қиз учун аталган совғасини қизга тақдим қилади. Агар қиз бу тўйга розилик берса, совғасини олади. Одатда йигит қизга тақдим этадиган совға узук бўларди. У узукни қизга тақдим қилар экан, шу ондан бошлаб, исроил халқи ва Мусо пайғамбарнинг қонунларига кўра унинг маҳрами эканини эълон қилади. Энг қизиғи ўшанда ҳам турмуш қуриш шартномаси юритилган экан. Махсус бир киши бу тўйнинг қаерда, қандай даражада бўлганлигини ҳамда йигит томоннинг қиз томонга берган «тўлов»ларини ҳам рўйхат қилиб қўйган.

Бу хужжатни улар «кетуба» деб аташган. Мана шу маросимдан кейингина ҳақиқий базм бошланиб, унаштириш тўйи ўтказилган. Бу кичик маросимни яҳудийлар «Шиддукин» деб аташган. Йигит то ўз уйини қуриб, келинни олиб кетгунча бир йил ўтган. Шундан кейингина асосий тўй бўлиб, йигит қизни ўз уйига олиб кирган. Келинни ўз уйига олиб кетиш учун куёв келар экан, кўча бўйлаб одамлар куёвнинг келаётганини эълон қилишган: «Куёв келаяпти!». Биласизки, бугунги кунда куёв келиннинг олдига киради, аммо ўша даврда келин куёвни кутиб олиш учун унинг олдига чиққан. Кейин эса иккиси биргаликда куёвнинг уйига йўл олишган. Яҳудийларнинг тўй қилиш одати биз нишонлаётган тўй одатига ўхшаб кетар экан. Бизда оила мавзуси борасида кўплаб маълумотлар топилади. Агар бу мавзулар сизни қизиқтирса бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга кириб, уларнинг баридан баҳраманд бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top