3:25

Гидўннинг хатоси

MP3

Ассалому алайкум. Исроил халқида ҳали шоҳлар бўлмай туриб, ҳакамлар юртни ҳимоя қилар ва халқнинг муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берарди. Гидўн ҳам мана шундай ҳакамлардан бири бўлган эди. Гидўн ҳакамлик қилганида юрт 40 йил тинчликда яшади. Гидўннинг қаҳрамонликларни, Худо билан муносабати ҳақида ўқисак, унинг нақадар яхши одам бўлганига амин бўламиз. Аммо унинг хотинлари жуда кўп эди. У неча ёшида ҳакам бўлгани-ю, неча ёшида вафот этганини аниқ билмаймиз. Шунга қарамай тахмин қилишимиз мумкин. У айни айни кучга тўлган пайтида Худо уни танлаган бўлса керак. Худо уни танлаганида у уйланганмиди ёки йўқми буни айтиш ҳам қийин. Гидўннинг фаришта билан суҳбатидан унинг анчагина қизиққон ва беткачопар бўлганини билишимиз мумкин.

«Эгамизнинг фариштаси унга зоҳир бўлиб деди: — Эй, довюрак жангчи, Эгамиз сен билан биргадир. – Агар Эгамиз биз билан бирга бўлса, нима учун бу кулфатлар бошимизга тушган экан?! – деди Гидўн. – Ота-боболаримиз: «Эгамиз бизни Мисрдан олиб чиқди», дея бизга айтиб берган эди. Эгамизнинг ажойиб ишлари қаерда қолди? Эгамиз бизни тарк этиб Мидиёнликларнинг қўлига бериб қўйди-ку.»

Суҳбатимиз учун бу унчалик муҳим эмас. Маълумотларга кўра ўша замонда ҳам оддий халқ бир хотинлик билан чекланган. Бойроқлари эса, икки ва ундан кўпроқ хотинлар олиб, ундан ташқари канизлари ҳам уларнинг хотини сифатида бўлган. Бугунги кун нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, унинг энг катта хатоси кўп хотин олганидадир.

Худо ҳам Калом ҳам кўп хотинликни оқламайди, аммо ўша пайтда одамлар урф-одатларга амал қилиб, Худонинг фикрига эътибор қилмаганлар. Бугунги кунда ҳам одамлар Худодан кўра урф-одатларни биринчи ўринга қўйишади.

Гидўннинг етмишда ўғли бор эди. Ундан ташқари Шакамдаги чўриси ҳам Гидўнга бир ўғил туғиб берди. Гидўн унга Абумалик деб исм қўйди. Каломдаги маълумотларга кўра унинг икки уч ерда уйи оиласи ва фарзандлари бўлган. Табиийки, ҳеч бирига рисоладагидек оталик қилолмаган. Доимо у ердан – бу ерга кўчиб юрадиган ота қандай қилиб, болаларининг ҳаммасига оталик қила оларди. Етмишда фарзанднинг ҳаммасини тарбия қилиш осонми? Каломда Гидўннинг қаҳрамонликлари ҳақида ёзилган-у, аммо оилавий шароити, ҳолати, муносабати ҳақида ёзилмаган.

Бор маълумотлардан фойдаланиб, унинг оилавий ҳолатини тахмин қилишимиз мумкин. Фарзадлар кўп бўлса, ота-она уларга меҳрини етарли даражада бера олмайди. Албатта Гидўн фарзандларининг оналари бошқа-бошқа бўлган, бироқ оилада отанинг ҳам ўрни катта. Оилани ота бошқариши, тарбия усулини ўзи ўрнатиши, ва болалар ҳато қилганида жазони ҳам ўзи бериши керак. Болаларга, айниқса ўғилларга ҳаёт сабоғини бериш ҳам отанинг зиммасида. Гидўн шундай қилганмикан. Балки фарзандларининг ҳаммасига бўлмаса ҳам ораларидан баъзиларига шундай қилгандир. Бу нарса болаларнинг ўртасида келишмовчилик, хасад пайдо бўлишига олиб келади. Оилада фарзандларга бўлган муносабат, уларга бериладиган тарбия, келажакда фарзандларнинг ота-онага бўлган муносабатини белгилайди. Оила мавзуси ҳеч қачон эскирмайди. Бу ҳақида бирор маълумотга эга бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top