3:32

Ҳукмронлик овози

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Отанинг оилада, фарзандлар тарбиясида роли жуда катта. Фарзанд хоҳ қиз бўлсин хоҳ ўғил, отанинг рағбатлантирувчи сўзларига, меҳрли боқишларига, тасаллисига ва насиҳатига муҳтож бўлади. Суҳбатимизни бошлашдан олдин Муқаддас Каломдаги бир оятни тинглайлик: «Худованд севган кишининг адабини берар, ўғлим деб билган ҳамманинг чорасини кўрар. Сизлар чекаётган машаққатга танбеҳ деб, сабр қилинглар. Худо сизлар билан ўғиллардай муомала қиляпти-ку! Қандай ўғил йўқки, отаси унга танбеҳ бермаса?!» (Ибр 12:6-7).

Ота албатта фарзандларига исм бериши, исмини меҳр билан тилга олиши, севиши вақти келганда рағбатлантириши, руҳлантириши керак. Бироқ энг асосийси, унга насиҳат қилиб тўғри йўлга сола билиши ҳам керак.

Нарратор 2 Бугунги кунда кўпчилик «танбеҳ» сўзини шунчаки сўзлар билан койиш деб тушунади. Ҳолбуки, бу сўз танбеҳдан ҳам чуқурроқ маънога эга. Ўз ўғлини нотўғри ишдан қайтариш учун танбеҳ берган ота, энг аввало, унга қилган нотўғри иши учун жазо беради. Ундан кейин эса, бу ишнинг нотўғри эканини, унинг қандай оқибатларга олиб келишини тушунтиради. Қандай жазо беришни ҳар бир ота ўз истагига, боланинг ёшига қараб белгилайди. Боласига танбеҳ бермаган ота, фарзандини ёмон ишлар қилишига йўл қўйиб беради. Муқаддас Каломда фарзандига вақтида танбеҳ бермаган оталар ҳақида ёзилган. Улар Руҳоний Эли, Шомуил ва Довуд. Руҳоний Эли ўғиллари Хофни ва Пинхоснинг қилган ёмон ишларини кўриб ҳам керакли чорани кўрмади. Шунчаки койиб қўйган ҳолос. Руҳоний Элининг ўғиллари қилаётган иш ҳақида Худонинг огоҳлантиришини етказган Шомуил ҳам фарзандларини тўғри тарбиялай олмади.

Нарратор 1 Ва ниҳоят, Довуд. Довуд Худо қалбидагидек одам бўлгани билан, фарзандларига тўғри тарбия беролмади. Фарзандларидан бири, Омноннинг қилган иши Довудни ғазаблантирган бўлса ҳам, тегишли чора кўрмади. Отасининг ўрнига Абсалом ишга киришишни маъқул кўрди ва ўгай акаси Омнўнни ўлдирди. Бу ота-бола ўртасига нифоқ солди. Оталарнинг керакли пайтда, фарзандларига танбеҳ бериши, вақти келса, ёмон ишлари учун жазолаши фарзандларни тўғри йўлга солади. Ва аксинча фарзандлар нотўғри иш қилганда, оталарнинг ҳеч бир чора кўрмаслиги, болаларнинг тўғри йўлдан оғишиб кетишига, назоратдан чиқишига сабаб бўлади. Фарзандларини чиндан ҳам севган ота, болаларининг нотўғри ишларини насиҳат ва танбеҳ билан тўғрилайди.

Нарратор 2 Фарзанднинг хатосини тўғрилаш яхши аммо ҳаддан ташқари талабчан бўлиш ҳам фарзандга салбий таъсир кўрсатади. Бир ота, ўғлидан ҳадеб хато топаверар экан. Ўғли «тўрт» баҳо олиб келса, кўнгли тўлмай, «Қаттиқроқ ҳаракат қилмагансан, беш олишинг мумкин эди-ку!», — деб койир, «беш» баҳо олиб келган куни эса, шунчаки бошини енгилгина силкиб «Яхши, бундан ҳам яхшироқ ўқишга ҳаракат қил», — дея тергаб қўяркан. Хуллас, ўғил отасининг рағбатини олиш учун қанча ҳаракат қилмасин, ота ҳеч ўғлини хурсанд қиладиган яхши гап айтмас экан. Шунинг учун ҳам ҳар сафар боланинг ҳафсаласи пир бўлиб охири отасининг рағбатини олишдан умидини узиб қўйибди. Қилган ишларини, муваффақияти-ю, муваффақиятсизлигини отасидан сир тутадиган бўлибди. Фарзандларимиз ҳар доим биздан керакли рағбатни эшитиб турсин. Фарзандингизнинг яхши ишини кўришга кўзларингиз очиқ бўлиб, ёмон ишларига танбеҳингиз тайёр бўлсин. Бизнинг www. Najot.com сайтимиз орқали фарзандингизнинг тарбиясига оид бундай маълумотларни кўпроқ олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top