3:15

Ғам ва ақл

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ғам – ташвиш чекишни ким ҳам ёқтирарди дейсиз. Айниқса бу нарса бизнинг кайфиятимизга ва оилавий ҳаётимизга ва ишимизга салбий таъсир қилса?! Бироқ художўй кишилар ҳаётлари давомида учраган ташвишлар, муаммолар ва ташвишлардан тўғри хулоса чиқаришни биладилар. Улар ҳаётларида бўлаётган ҳар бир нохушликдан сабоқ олишни биладилар. Аммо яқинда Австралиялик тадқиқотчи олим Жозеф Форгас ва тадқиқотчи, файласуф ва ёзувчи Жон Лерер ғам чекишнинг инсонларга фойдали эканини исботлади. Уларнинг фикрига кўра ғам чекаётган киши хурсанд кишидан кўра яхшироқ фикрлар экан. Бундай кишилар қилган хатоларини тўғрилаб, улардан тўғри хулоса чиқара олишлари билан хурсанд кишилардан фарқланар эканлар. Баъзи шифокорларнинг фикрича қаттиқ депрессия кишига салбий таъсир қилади. Бошқа тадқиқотчилар эса киши депрессия ҳолатида яхши фикрлайди – дейишмоқда.

Narrator 2 Бу фикрларнинг қай бир тўғри? Фикримизча, киши қаттиқ депрессияда бўлганида фикрини қай томонга йўналтирса натижаси шунга яраша бўлади. Руҳшунос Кей Редфилд бир қатор британиялик машҳур олим ва рассомлар ҳаётини ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, илм ва ижодда катта ютуқларга эришган кишилар бошқаларга нисбатан кўпроқ депрессияга учрашар экан. Демак маъюслик чиндан ҳам фикрни жамлашга ёрдам берар экан-да! Янги назарияга таяниб иш кўрадиган бўлсак, стрессга қарши дорилар ичиш ҳам зарарли. Чунки бу ҳолда инсон муаммони тўғри ҳал қила олмайди. Бундан ташқари дори-дармон қаттиқ тушкунликдан чиқиб кетишга чинакамига ёрдам бераолмайди. Амалиётчиларнинг фикрича. Ижобий фикрлашни ўргатувчи руҳий мактабларни ҳам ёпиш керак. Чунки уларнинг бемаъни машғулот эканлиги яққол сезилиб туради.

Narrator 1 Хиёнат ёки яқин кишиси вафотидан изтироб чекаётган кишига, мен бахтлиман, ҳамма мени яхши кўради, қабилидаги ибораларни тўтиқушдай такрорлашнинг нима кераги бор. Зеро, бундай ижобий фикрлар унинг айрилиқ ва мусибатлардан қовурилиб ётган қалбига малҳам бўла олармикан?

Ҳаётда омад ва бахтдан хурсанд бўлгани каби инсоннинг йўқотишлардан азият чекиши, руҳий изтиробга тушиши ҳам табиий ҳолдир. Бу инсон иродасини тоблайди, вазиятдан тегишли хулосалар чиқаришга ўргатади.

— Депрессия албатта касалликдир. Мулоҳаза юрита олгани, ташқи воқеаларни таҳлил қилгани учун ҳам инсон баъзида тушкунликка тушиб қолади. Бунда у баъзан бир фикрга ёпишиб олиб, ўзини ўзи хароб қилади.

Narrator 2 Албатта стресс ҳолати ҳам, агар у ўта чуқур бўлмаса, фойда келтириши мумкин. Бу айрим ҳолларда қўзғатувчи куч сифатида амал қилади. Яъни омадсизликка учраган одам ўзининг нималарга қодир эканини бошқаларга кўрсатиб қўйгиси келади. Шу аснода унинг мияси юз фоиз сафарбарлик билан ишлайди. Бошқа томондан, қаттиқ тушкунликка тушиш, депрессиянинг туб сабабларини аниқламай туриб, уни кимёвий дорилар ичиб даволашга уриниш бефойда. Зеро антидепрессантлар одамнинг фикрлаш қобилиятини пасайтиради ва унинг мушкул вазиятдан чиқиш учун фаол интилишларига тўсқинлик қилади. Сиз ҳаётда учрайдиган турли муаммолар, уларга ечим топиш ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top