3:13

Ҳаётда яшаш

MP3

Нарратор 1 «Йигирманчи йилнинг Кислав ойида, Суса қўрғонида турар эканман, биродарларимдан бири Ҳанани бир нечта киши билан Яҳудодан келди. Мен улардан Қуддус ва сургундан омон қолган бошқа Яҳудоликлар ҳақида суриштирдим. Улар менга, — Сургундан омон қолганлар ташвиш ва уятда қолганлар. Чунки Қуддус деворлари вайрон бўлган ва дарвозалар ёниб кулга айланган – дейишди. Буларни эшитгач ўтириб йиғладим. Бир неча кун қайғуриб, рўза тутдим ва Самовий Худога ибодат қилдим. «Эй Раббим, самовий Худо, Уни севадиганларга ва амрларига итоат қилганларга нисбатан севги ахдига содиқ қолган буюк ва қудратли Худо. Қулоқларингни мен томон бургин, кўзларинг Сенга кечаю-кундуз Қуддус аҳли учун ибодат қилаётган бандангни кўрсин.

Нарратор 2 Мен ўзим ва оталаримиз Исроил халқининг сенга қарши қилган гуноҳларни тан оламан. Сенга нисбатан ёвузларча муносабатда бўлдик. Хизматкоринг Мусога берган амрларингга амал қилмадик. Банданг Мусога берган ваъдаларингни эсла. Унга шундай деган эдинг: «Агар итоатсизлик қилсангиз сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман, бироқ Менга қайтиб келиб, амрларимга итоат қилсангиз, ҳатто дунёнинг нариги чеккасида сургунда ёки қулликда бўлсангиз ҳам Менинг номим учун танланган ерга йиғиб келтираман. … Энди Худойим, сенга ибодат қилаётган бу бандангни ҳамда Сенинг номингдан завқланадиган бандаларнинг ибодатларини эшитгин. Ўз бандангга бугун шоҳнинг кўнглини олишига ёрдам бер.» Мен шоҳнинг соқийси эдим – дейди Неемия пайғамбар.

Нарратор 1 Худо Мусо орқали берган амрлар ҳали ҳам амалда. Гарчи Исо Масиҳнинг келиши билан Худо бизга янги аҳдни берган бўлса-да, Худонинг каломига, амрларига итоатсизлик қилганлар жазоланмай қолмайдилар. Сиз ҳам Худонинг Мусо орқали берган амрларини эсланг. Агар амрларимга амал қилсангизлар баракалайман, борди-ю, амал қилмасангизлар дунёнинг турли чеккаларига сизларни тарқатиб юбораман. Агар Худонинг амрларига амал қилмасак, ҳаётимиз остин-устун бўлиб кетиши муқаррар. Итоатсизлигимиз ортидан келадиган натижаларни жазо деб эмас, қилган гуноҳимизнинг натижаси десак тўғрироқ бўлади. Аммо вақтида қилган гуноҳларимизга тавба қилиб, яна Худога юз бурсак, Худо бизга қулоқ солади, чунки У ўз сўзида садоқатлидир. Агар Унга қайтиб келсак, ҳатто энг қийин аҳволда бўлсак ҳам, бизни ўз режасидаги жойга олиб бориб қўяди.

Нарратор 2 Яна янгиттан Унинг иродаси бўйича ҳаёт бошлаймиз.

Неемия пайғамбар ибодат қилишни жуда яхши билган. У ибодат қилар экан, Худонинг ваъдаларини Ўзига эслатиб, ибодат қилади. У ибодат чоғида ўзининг ва халқнинг қилган гуноҳлари учун тавба қилиб, Худонинг ёрдамини сўрайди. Хўш, шундай ибодатдан кейин Худо унга қандай жавоб беради? Юқорида айтилганидай, Неемия Қуддусдаги одамлар ва аҳвол ҳақида билганидан сўнг, бир неча кун қайғуриб, рўза тутиб, Худога ибодат қилган. Неемия китобининг иккинчи боби шундай бошланади: «Йигирманчи йилнинг Нисан ойида…» У Кислав ойида Қуддусдаги ҳолат ҳақида эшитиб, ибодат қилишни бошлаган бўлса, Нисан ойидан Худо унга жавоб беришни бошлаган. Демак, Худо албатта ибодатларимизга жавоб беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top