3:32

Унга олиб кел

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Баъзан Худонинг йўллари биз учун тушунарсиз бўлиб қолади. Худо нимани исташини билмай қоламиз. Шундай пайтларда нима қилишни билмаймиз. Бу кўпчиликда бўлиб турадиган ҳолат. Ҳолатингиз қандай бўлмасин, уни Худонинг олдига олиб келинг. Худо ҳар қандай ҳолатдан ҳам Уни ўрганишимиз учун бирор бир доноликни чиқаради. У шундай ишлайдики, ҳар бир ҳолатнинг ечими орқали Уни кўпроқ билиб борамиз. Исо Масиҳ Ўз шогирдларига жинларни устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни соғайтириш қудратини бергани ёдингиздами?! Улар Исо Масиҳ билан бирга юриб, кундан-кунга Унинг янги қирраларини очиб боришар эди. Бир куни шундай бир ҳолат юз берди. Исо Масиҳ шогирдлари билан бирга ёлғиз вақт ўтказиш учун Байтсайда номли шаҳар яқинидаги хилват жойга Ўзи билан олиб кетди.

Нарратор 2 Аммо халқ бу ҳақда билиб, уларнинг ортидан эргашди. Исо Масиҳ яна уларга Худо Шоҳлиги ҳақида гапириб, шифога муҳтожларни даволади. Исо Масиҳ нега ўзини ўйламади. Ахир у ҳам чарчаган эди-ку?! Нега дам олиш ўрнига яна уларни шифолади?! Калом бундай дейди; «Уларга ачинди ва уларнинг хасталарига шифо берди.» Мана шу жойда шогирдларни янги бир нарса кутиб турарди. Исо шогирдларига: «Қаердан нон топсак бўлади?» деб сўради. У шогирдларининг имонларини, У ҳақида қанчалик билишларини синамоқчи эди. Хўш, шогирдлар қандай жавоб берди. Бири «Бунча одамни тўйдириш учун бир ойлик маошимиз ҳам етмайди», — деса. Иккинчиси «Бу ерда бир болада иккита балиқ билан бешта нон бор экан, аммо бу шунча ҳалойиққа нима ҳам бўларди», — дейди.

Нарратор 1 Исонинг мўъжизаларини кўрган, Ундан жинлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни шифолаш қудратини олган шогирдларнинг яна оддий инсонларча фикр қилишини кўряпсизми? Бизнинг ҳам ана шу шогирдлардан заррача фарқимиз йўқ. Чиндан ҳам шундай. Ҳаётимизда бир неча бор Унинг мўъжизасини кўриб, ҳаётимизда қилаётган ажойиб ишларини билиб, У билан бирга бўлиб туриб ҳам кўпинча оддий инсоний фикр қиламиз. Бунинг учун шогирдларида сабаб бор эди. Унинг кўплаб мўъжизасини кўрган бўлса ҳам, озиқ-овқатни баракалаганини кўрмаганди-да, дейишингиз мумкин. Агар мен Исонинг ўрнида бўлганимда шогирдларимни койиган бўлардим. Уларнинг ҳали ҳам Мени тушуниб етмаганларидан аччиқланган бўлардим. Аммо У ундай қилмади. У шогирдлари ва 5000 дан ортиқ одамнинг кўз ўнгида яна бир ишни қилди. У иккита балиқ ва бешта нонни баракалади.

Нарратор 2 Бу мўъжизадан кейин шогирдлари яна бир бор Унинг илоҳий Зот, ваъда қилинган Масиҳ, Худонинг Ўғли эканига амин бўлди. Албатта Исо Масиҳ ортидан эргашиб келган оломонни ортига қайтариб юбориши ҳам мумкин эди. Аммо шогирдларда борини баракалаб, халқни тўйдириш билан шогирдларга янги бир нарсани ўргатди. Нон ва балиқни ким тарқатиб берди? Шогирдлар. Ортиб қолган бурдаларни ким териб олди? Шогирдлар. Шогирдларга бу ишни қилдириш билан, Исонинг мўъжизасида шаҳсан қатнашишларини, тарқатаётган нонларининг салмоғи-ю, ортиб қолган бурдаларнинг салмоғини ўзлари ҳис қилиб кўришларини истаган бўлса ажаб эмас. Шундан сўнг шогирдлар бирор нарса қилиш учун қўлларида борини Исонинг олдига олиб келишни ўрганган бўлса ажаб эмас. Ҳаётда шундай бўладики, бирор нима қилиш учун ожиз бўлиб қоламиз. Ана шундай пайтда ўзимизда борини Исонинг олдига олиб келсак, У албатта бизда борини баракалайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top