MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо билан яқинлик — У билан шахсий муносабат қуришдан бошланади. Бу шахсий муносабат қилиш нима дегани? У очиқ, тўғрисўз ва бемалол бўлиш, дегани. Биз ҳеч нарсани яширмаймиз. Қандай бўлсак, шундайлигимизча муносабат қиламиз. Сиз Худога ибодат қилганингизда неча марта Уни билишни истаётганингизни айтган пайтларингизни эсланг. Сиз фақат шу даражагача гуноҳларингизни эътироф этиб, шу ергача тавба қилишни истагансиз. Яқинлик эса бу – мана менинг юрагим, дейди. Яқинлик – Худо мен ўзимни, юрагимни, руҳимни, ҳамма нарсамни, боримча Сенга тақдим қиламан, дейди. Мендаги ҳамма нарсани кўришингни истайман, дейди. Мен ҳеч нарсани яширмайман, Сенга очмаган ҳеч нарсам йўқ, дейди. Мана шундай шахсий муносабат — яқинлик дейилади.

Narrator 2 Агар бу ишонч деган масалага табиий йўл билан қарайдиган бўлсак, масалан, сиз эрингизга ёки хотинингизга ишонмасангиз, у билан орангизда яқин муносабат бўлмайди. Демак, кимгадир ишонмасангиз, у билан яқин муносабат қилолмайсиз. Имонли сифатида ҳам Худога ишонмасангиз, “Менда шундай муҳтожликлар бор, аммо мен Худога топганимдан ўндан бирини ушр қилиб бермоқчи эмасман, чунки Худо шу тўққизи билан, мен ўнтаси билан қила оладиган ишимни қила олмайди. Мен уни бермайман, эҳтимол Худо ҳам буни истамас”, дейсиз. Қисқаси, агар сиз Унга ишонишни рад этсангиз, У билан яқин муносабат қила олмайсиз. Чунки яқин муносабат бу бутунлай очиқ бўлиш, бутунлай ўзини топшириш ва доим тайёр бўлишдир. Ишонч бу асосий масала. Исо Масиҳ Хушҳабар китобларида неча марта бизга ишонч ҳақида гапирган? Бу муносабатларимизнинг асоси.

Narrator 1 Яқин муносабат қилиш билан биз, “Мен Сенга ишонишга тайёрман”, деган бўламиз. Кўриб турганингиздек, инсон Худога ишонмагани учун ҳаётини Худога ишониб топширмайди. Худо улардан ўзлари истамаган нарсани ёки улар қила олмайман, деб ўйлаган нарсани сўраши мумкин. Ёки ҳаётларидаги қандайдир улар ҳеч қачон қила олишларини тасаввур қилмаган нарсаларни сўраши мумкин. Агар мен Унга ишонсам, Унга итоат қиламан. Унга итоат қилсам, демак Уни севаман. Энди ўз-ўзингизга савол беринг, “Мен чиндан ҳам Худо билан яқин муносабатдаманми? Мен Унга чиндан ишонаманми? Бу муносабат жамоатдаги муносабат эмас, чиндан ҳам сиз билан Қудратли Худо орасидаги муносабатми? Бу муносабатда нафақат ишонч балки севги ҳам бўлиши керак.” Забур 41 бобда муаллиф шу ҳақида айтади. Чунки бу сўзлар унинг Худо билан қанчалик яқин, шахсий ва меҳрга тўла муносабатда эканини кўрсатади.

Narrator 2 “Кийик ҳарсиллаб талпингандай сув ирмоқларига, Эй Худо, жоним ҳам Сенга талпинади!” Яъни у жуда кўп югурган, балки ортидан қандайдир йиртқич ҳайвон ёки бўри қувлагандир. Унинг айтишича, кийик ҳарсиллаб, сувга талпинганидек, менинг ҳам юрагим Сенга талпинади, эй Худо. Жоним ташна Худога, барҳаёт Худога, Қачон бориб, Унинг ҳузурида ҳозир бўламан? Сизнинг ҳам жонингиз Худога ташнами? Сизга очиғини айтаман. Бир неча йиллар олдин, Худога ибодат қилиб Уни севишимни айтган эдим. Бирдан ўзимни оғзимда соққачалар бордек ҳис қилдим. Худога, “Худойим мен чиндан ҳам Сени севаманми, йўқми билмайман. Буни мен руҳим билан сезмаяпман.” Аммо ўша куни Худонинг Руҳи сўзларимни чалкаштириб ташлади-да, аслида нима деётганимни билмаслигимни англатди. Шунда Худо мендан истаганидек севмаслигимни тушуна бошладим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top