3:17

Қудратнинг кўплиги

MP3

Нарратор 1 « Исо унга: -Қўлимдан келсами? Тўғриси, сен бир оз бўлса ҳам ишона олсанг эди…! Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади, — деди» (Марк 9:23).

Ассалому алайкум қадрли тингловчи дўстлар. Мен Ҳаворийлар китобини ўқир эканман, Эрамизнинг бошларида Исонинг шогирдлари қилган мўъжизаларни, ажойиб ишларни ўқиб, ҳайратга тушаман. Улар жуда катта руҳ ва шижоат билан Худога хизмат қилишган. Нима, бугунги кун масиҳийлари, Исо Масиҳнинг бугунги кунда яшаётган шогирдлари шундай қилолмайдиларми? Албатта қила оладилар. Фақат уларга баъзи нарсалар етишмайди. Худди Исо Масиҳнинг баъзи шогирдлари каби фикрлайдилар. Ëдингиздами, Исо Масиҳ Петр, Ëқуб ва Юҳаннони олиб, тоққа чиқиб кетган эди.

Нарратор 2 Улар қайтиб тушишгач, пастда қолган шогирдлари бир болакайдаги руҳни қувиб чиқара олмаётганини кўрдилар. Шу парча ёдингиздами? Улар тоғда бўлганларида уч шогирд ухлаб қолган эди. Тахминимизча Исо Масиҳнинг бутунлай улуғвор бир ҳолатда ўзгариб кетгани тунга тўғри келади. Эрталаб эса тоғдан пастга тушишган. Тушибоқ қолган шогирдлар ва халойиқни кўришди. Бугун мана шу парча орқали бугунги кун масиҳийларига айнан нималар етишмаслиги-ю, нималар ҳалал беришини тушуниб оламиз. Агар бу нарсалар бартараф этилса, ишончимиз комилки, улар дастлабки шогирдлардай ажойиб ишларни қила оладиган бўладилар.

Келинг, шогирдларнинг хатоси нимада эканини каломдан ўқиб билиб оламиз.

Нарратор 1 «Исо қолган шогирдлари ёнига қайтиб келгач, уларнинг атрофида кўп халойиқни ва улар билан баҳслашаётган уламоларни кўрди. Халойиқ Исони кўриши биланоқ ҳаммаси ажабланиб кетишди. Унинг олдига югуриб бориб, салом беришди. Исо уламолардан: — Улар билан нималар тўғрисида баҳслашяпсизлар? – деб сўради. Халойиқ орасидан кимдир жавоб берди: — Устоз! Мен Сенинг олдингга ўғлимни олиб келдим, мана уни тилсиз руҳ урган. Ëвуз руҳ уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитиб судрайди. Унинг оғзидан кўпик чиқади, тишларини ғичирлатиб қотиб қолади. Сенинг шогирдларингга руҳни қувиб чиқаринглар дедим, лекин улар эплашолмади»(Марк 9:14-18).

Исо Масиҳ шогирдларига ёвуз руҳлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни тузатиш қудратини берган эди.

Нарратор 2 Баъзан биз ўзимиз қила оладигандан ҳам кўпроғига қодир эканимизни билмаймиз. Биз ажойиб ишларни қилишга ўрганмаганимиз учун, уларни ўзимизда синаб кўрмаганимиз учун ҳам баъзида бундай ишларга қодир эмасмиз, деб ўйлаймиз. Исо шогирдларига берган қудрат ва ҳокимиятни қайтариб олган эдими? Бу қудрат уларда ҳали ҳам бор эди. Шундай экан, нега улар боладан жинни қувиб чиқаришолмади? Бунга бир нечта сабаблар бор эди. Агар Муқаддас Каломдаги ана шу парчани диққат билан ўқисангиз, у ерда ҳалойиқ ва уламоларнинг баҳслашиб тургани ёзилган: «Исо шогирдлари ёнига қайтиб келгач, уларнинг атрофида кўп халойиқни ва улар билан баҳслашаётган улармоларни кўрди» (Мат 9:14). Шогирдларининг руҳни қувиб чиқаролмаганларига ҳам мана шу нарса катта таъсир қилгани аниқ. Акс ҳолда бу ҳолат Муқаддас Каломга киритилмаган бўларди. Худо биз имонлиларнинг ҳам мана шу ҳолатдан боҳабар бўлиб унга тайёр бўлишимизни истагани аниқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top