2:39

Башоратлар

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Худо инсоният тарихи устидан Ҳоким бўлиб, У Ўзи истаган пайтда келажакдаги ҳодисаларни ёзиб ёки ёздириб қолдириши мумкин.

Янги Аҳднинг барча қисмларида ҳали содир бўлмаган воқеалар ҳақида айтиб ўтилган бўлиб, буларнинг энг муҳими — Масиҳнинг қайтиб келиши ва Худо Шоҳлиги шаклланишининг якунланишидир.

Бу воқеалар қачон содир бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган, аммо Масиҳнинг тирик ва ўликларни ҳукм қилиш учун қайтиб келишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Эски яратилган мавжудот барҳам топиб, янги яратилиш бунёд бўлади.

Кўпгина масиҳийлар, янги туғилиш ёки қайта тикланиш ҳар бир инсон Масиҳга имон келтирганда руҳий ҳаётнинг бошланиши, деб ўйлашади. Албатта, бу Каломга асосланган тушунча бўлиб, туғилиш тушунчаси янги ҳаёт бошланиши тушунчасини кучли тарзда тавсирлаб беради.

Худонинг Руҳи орқали содир бўладиган бу янги туғилиш янада кенгроқ, теран бўлган, бутун коинотни ўз ичига оладиган қайта туғилишнинг фақатгина бир қисмидир.

Янги Аҳддаги қайта тикланиш таълимоти эса, Эски Аҳддаги яратилиш ва янги яратилиш қарашларига асосланади. Эски Аҳдда қайта тикланиш Муқаддас Руҳ орқали қабул қилинган вакил, яъни ҳакам, пайғамбар, шоҳ — Масиҳ ёки Эгамизнинг хизматкори воситасида тушунилган.

Бундан ташқари, Худо халқининг биргаликда, янги даврда Худо Руҳи орқали янгиланиши ҳақида ҳам башоратлар бўлган. Шундан сўнг, ниҳоят, бутун яратилган мавжудотнинг янгиланиши ҳақида ҳам айтилган.

Биз Янги Аҳдда бу башоратларнинг барчаси аввало Масиҳда қай тарзда бажо бўлгани ҳақида кўриб чиққан эдик. Сўнгра, янги яратилишнинг вакили бўлган Масиҳда содир бўлган нарсалар бизда, кейин эса ниҳоят бутун коинотда содир бўлади.

Шу сабабли, биз қайта тикланиш ҳақида уч йўлда гапиришимиз мумкин: Масиҳдаги объектив қайта тикланиш, биздаги субъектив қайта тикланиш ва бутун коинотдаги умумий қайта тикланиш шулар жумласидандир.

Бу уч нарса бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун, уларнинг бирига эътибор қаратиб, бошқасини назардан қочириш Каломдаги ҳақиқатни ўзгартириш бўлиб ҳисобланади.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top