Нарратор 1 Ассалому алайкум. Биз ҳаммамиз Исо Масиҳнинг «Ҳукм қилманг», — деган буйруғини биламиз. Ҳукм қилиш яхши эмаслигини, биз қандай ҳукм қилсак, ўзимиз ҳам ана шундай ҳукм қилинажагимизни биламиз. Буни Исо Масиҳнинг шогирдлари ҳам яхши биларди. Бироқ буни унутишган кўринади. Ҳар холда Исо Масиҳ Қуддусга борар экан, Самария орқали ўтиши керак эди. Бироқ у ерда нимадир бўлди. Келинг, яхшиси парчанинг ўзини эшитинг: «Исонинг оламдан ўтиш кунлари яқинлашаркан, У Қуддусга боришга жазм қилди. Ўзидан олдин хабарчиларни юборди. Улар Исонинг келишига ҳозирлик кўриш учун Самариянинг бир қишлоғига кирдилар. Лекин У Қуддусга кетаётган сайёҳ кўринишида бўлгани учун, самарияликлар Исони қабул қилмадилар.
Нарратор 2 Шогирдлари Ëқуб билан Юҳанно буни кўриб: — Раббий, истасанг, биз Илёс пайғамбар қилганидек, буларни гумдон қилиш учун осмондан олов тушсин деб айтайлик!- дедилар. Исо эса уларга бурилди-да, таъна қилиб: — Сизлар қандай руҳда бораётганингизни билмайсизлар, — деди. – Инсон Ўғли инсон жонини ҳалок қилиш эмас, ҳалос қилиш учун келган. Сўнгра улар бошқа қишлоқ сари кетдилар» (Лука 9:51-56).
Бу парчадаги ака-укалар Ëқуб билан Юҳаннони худди қўлларида ўйинчоқ қурол кўтариб олиб: «Мен отаман, йўқ мен отаман», -деб ўйнаётган болаларга ўхшатиш мумкин. Самариянинг бир қишлоғида одамлар Исо Масиҳга тўхтаб дам олиши учун рухсат бермаганлари, шогирдларнинг ғазабини қўзитган кўринади. Тўғри-да, Масиҳ қишлоғида тўхташ учун жой сўрайди-ю, улар бермайдими?
Нарратор 1 Улар мана шундай ўйлашарди. Деярли уч йилдан бери Исо Масиҳ билан бирга юриб, қисман Унинг кимлигини билиб олишган эди. Шунга қарамай, ҳали ҳам Унинг нима мақсадда кетаётганини тўлиқ тушуниб етишмаган эдилар. Шогирдлари ҳали ҳам унинг мақсадини тушунишмаган бўлса, қишлоқдаги одамлар қандай тушунсин. Ҳатто Унинг Масиҳ эканлигини ҳам билишмаган. Шунчаки, Фисих байрамини нишонлашга кетаётган сайёҳ деб ўйлашган. Бу ҳақида ўйламаган шогирдлар Устоз рухсат берса, бутун қишлоқни олов билан йўқ қилиб юборишга тайёр эдилар. Бу гаплардан уларнинг ниҳоятда жаҳллари чиққанини кўриш мумкин. Аммо Исонинг мақсади нима эди? У шундай дейди: «Инсон Ўғли жонни ҳалок қилиш эмас, ҳалос қилиш учун келган.» Худо бугун ҳам биздан шуни сўрайди.
Нарратор 2 У бизнинг ҳукм қилишимизни ёки қасос ўтида ёнишимизни эмас, Исога қарши ҳаракат қилаётганларни кечириш учун ибодат қилишимизни истайди. Биз бу баданда яшар эканмиз, ҳар томонлама Раббимизга тақлид қилишимиз керак. У ўзини хочга михлаётган кишилар учун ҳам ибодат қилди: «- Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар» (Лука 23:34).
Одамлар сизнинг хушхабарингизга ишонмаяптими, сизни ҳам нажот хабарини ҳам рад этаяптиларми, улар учун ибодат қилинг. Умуман Исо Масиҳни тан олишни истамаганлар бир кун келиб, Исо Масиҳ яна оламга ҳукм қилиш учун қайтганида, тоғларга: «Бизни устимизга қуланг», — дейишади. Ҳукм келади, аммо бу бизнинг ишимиз эмас. Хукм қилиш Худонинг қўлида. Шунинг учун қачон ҳукм қилиш ҳохиши пайдо бўлганида, уни Худонинг қўлларига топширинг. Бу энг тўғри йўл. www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтлари сизга кечирим ҳақида яна кўпроқ маълумот беради.