3:37

Имоннинг даражалари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум кучли имон соҳиблари. Биз сизлар билан ажойиб имон йўлини босиб ўтяпмиз. Бугунги суҳбатимиз ҳам имон дунёсига саёҳат бўлади. Ўтган сафарги суҳбатимиз ёдингиздами? Биз сиз билан икки кўр одамнинг имони ҳақида гаплашган эдик. Умуман, Муқаддас Каломдан имоннинг турли хил даражаларини кўришимиз мумкин. Каломга қарасангиз, баъзи имонлар бир-бирига боғлиқ ва ўхшаш эканини, бошқалари эса бутунлай уларга ўхшамаслигини кўрасиз. Муқаддас Каломдаги Исо Масиҳнинг мўъжиза қилгани ҳақидаги ҳикояларининг деяри ҳаммаси атрофдаги қаҳрамонларнинг имон даражаларини кўрсатади. Каломда яна, “буюк имон/ишонч, умидга тўла имон ва иккиланувчи имон”, деган иборалар ишлатилганини кўрамиз. Бизнинг имонимиз ҳиссиётлар ёҳуд моддиятга эмас, Худонинг ваъдаларига асосланган.

Narrator 2 Имон ҳаётнинг кўринарли қисмида нима бўлишидан қатъий назар, маҳкам туради. Мана Римликларга 4 боб 18-22 оятларда нима ёзилганига диққат қилинг: “Худо Иброхимга яна: “Сенинг наслинг сон-саноқсиз бўлади”, деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишига ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди. Ўзи юз ёшга яқинлашиб, бадани анча заифлашиб қолганига ва хотини Соранинг бепуштлигига қарамай, Иброҳимнинг имони заифлашмади. Иброҳим имонсизлик қилмади, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб қатъий ишонар эди. Мана шу ишончи учун Худо Иброҳимни солиҳ деб билди.” Имон ҳақида ўргана туриб, Муқаддас Каломда Худованд имонга тегишли баъзи нарсаларни ёзганидан ҳайратландим. Аввал бунга сира эътибор қилмаган эканман. Энг биринчи фикримни тортган нарса бу Римликлар 12 боб 3 оятда ёзилган, ўлчовли имон эди.

Narrator 1 Келинг, шу оятни мен ёддан айтиб бераман. Унда шундай ёзилган: “…Аксинча, Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра, фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар.” Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса… бу жумлани ўқиб, имоннинг манбаи, берувчиси Худо эканидан хурсанд бўлдим. Худога шукурки, бу бизга боғлиқ эмас экан. Бизга берилган имон Худога ва Унинг нажотига ишониш учун етарли. “Ўсиб борувчи имон”, бу ибора сизга танишми? Муқаддас Каломда имонимизнинг ўсиб бориши ҳақида ҳам ёзилган. 2 Салоникаликларга мактубининг 1 бобида шундай оят бор, “…Шундай қилишимиз жуда ўринли, чунки сизларнинг имонларингиз кундан-кунга ўсиб боряпти, бир-бирингизга ва бошқа одамларга меҳр-муҳаббатингиз ошяпти.” Шубҳасиз, имонимизнинг ўсишига ҳам Худо сабабчи. У ҳаётимизга имонимизни синайдиган ва ўстирадиган вазиятларни юборади ва ундан имонимиз синалган ва ўсган ҳолда чиқамиз.

Narrator 2 Бундай вазиятлар осон бўлмаслигини ва баъзан оғриқли бўлишини кўпчилик яхши билади, аммо ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкин-ки, натижалари шунга арзийди, жуда ажойиб. Сут чақалоқни ўстириб, соғлом ва мустаҳкам қилганидай, руҳий озуқа ҳам масиҳийни имонда ўсишига ёрдам беради. Исо Масиҳ “кучли имон” ҳақида айтгани ёдингиздами? Мен ҳар сафар шу оятларни ўқиётганимда бу кучли имон соҳибига ҳавас қиламан. Менда ҳам шундай имон бўлсайди, деб орзу қиламан. Луқо 7:2-9 оятлар шу кучли имон ҳақида сўзлайди. “- Ҳазрат, овора бўлманг! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. …Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим тузалиб кетади. …Ёки қизини жин чалган ғайрияҳудий аёлнинг имонини эсланг. Масиҳ ҳам бу воқеада ғайрияҳудий аёлнинг ишончи бунчалик буюк эканини кўрсатиб қўйишни истагани аниқ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top