3:18

Ҳаёт ва Муҳаббат

MP3

Нарратор 1 «Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бир тан бўлиб яшайди, Худо ҳам унинг вужудида яшайди. Шу тариқа севги дилимизда камол топади ва қиёматда сўроқ бўлганда дадил бўламиз. Чунки биз бу дунёда Масиҳ яшагандай яшаймиз. Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради» (1 Юҳ 4: 16-18).

Бу воқаеа жуда қадимда Осиёда юз берган. Апполоний 185 йилларда яшаган. Исо Масиҳ издошларини қувғин қилиш давом этаётган пайтлар. Ҳукмдорлар, уламолар ва зодагонлар ҳали ҳам Исо Масиҳ ҳақидаги хушхабарни рад этиб, Унинг издошларини тошбўрон қилиб, тутиб ўлдираётган пайтлар эди. Шундай кунларнинг бирида Апполоний исмли Исо Масиҳ шогирдини бозор майдонида халққа хушхабар айтаётганида тутиб олишди.

Нарратор 2 Уни ўласи қилиб дўппослаётган оломон рим аскарлари яқинлашаётганини кўриб, ўзларини четга олдилар. Тош ва калтаклар зарбидан юзлари шишиб кетган Апполонийни Римлик бошқарувчининг олдига олиб келишди. Ундан хушхабар айтишни бас қилишни акс ҳолда, бошқа масиҳийларнинг куни бошига тушишини айтиб таҳдид қилишди. Апполоний эса ҳотиржамлик билан: «Инсон чиқарган ҳукм Худонинг ҳукмидан устун бўлолмайди. Қанча кўп имонли ва солиҳ кишиларни ўлдирсангиз, Худо улар сонини аввалгидан ҳам кўпайтиради. Биз Худо учун ўлишдан қўрқмаймиз, чунки бизда бор ҳамма нарса Худоникидир. Худо учун азобли ва шармандали ўлимни ҳам бажонудил қабул қиламиз»- деб жавоб берди.

Нарратор 1 Осиё ўлкасига ҳукмдорлик қилаётган Перенний ундан яна сўради: «Бу фикрлар жуда ғалати. Ўлиминг сенга азобдан бошқа нарса бағишламайди-ку, нега бунчалик Унинг учун ўлишга ошиқасан?» — Бу мен севган ҳаёт тарзи. Шундай ҳаётга бўлган севги эса ўлимдан қўрқмайди. Аммо мен бундан ҳам аълороқ ҳаётга абадий ҳаётга интилаяпман. Ҳукмдор Перенний Апполонийнинг гапларидан жуда тўлқинланиб кетди. Бу масиҳийнинг ўзини тутиши, гаплари, жасурлиги ва ишончи унга жуда ёқиб қолган эди. Аммо буни кўрсата олмасди. Ундан ташқари Худонинг хушхабаридан кўра ўз ўрни ва мавқеини устун кўрди. Шундай бўлса ҳам, уни бошини танасидан жудо қилишга ҳукм чиқарди. Бу ўлим жазосининг енгил усули эди.

Нарратор 2 Ўша даврда масиҳийлар бир неча босқичли жазо турларидан ўтиб, аста-секин азоб чекиб ўлишарди. Перенний эса Апполонийни азоб чекишини истамади. Уни қатл қилишга олиб кетишар экан, Апполоний ҳукмдорга қараб шундай деди: — Ҳукмдор Перенний Худо ва Унинг ягона ўғли Исо Масиҳ ва Муқаддас Руҳ ҳақи сизга ташаккур билдираман. Сиз чиқарган ҳукм билан мен тезроқ абадий ҳаётга бораман. Худо хизматига ўзини бағишлаб, ботирлик билан хушхабар айтаётган турли миллат кишилари ҳаёти орқали Худо бизни руҳлантиради. Тез-тез узоқ-яқин атрофдан имонлиларнинг кучли имони, ботирлиги, Худонинг улар орқали қилаётган ишлари ҳақида эшитамиз. Буларнинг ҳеч бири бекор кетмайди. Худо бу гувоҳликларни бизни ўзгартириш, бизга далда бериш учун ишлатади. Сиз ҳам ҳар сафар улар ҳақида эшитар экансиз, ўзингиз ва Исо Масиҳ учун азоб чекаётганлар учун ибодат қилинг. Сизнинг ибодатингиз уларнинг дардларига ширин малҳамдай бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top