3:20

Билишим керак

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Кўпчилик, масиҳийликни Ғарбликларнинг эътиқоди деб ҳисоблайди. Аммо бир пайтлар ундай эмас эди. Агар тарихга назар ташласак, Европа Исо Масиҳ шогирдларини ўлдирган бошқа давлатлардан қолишмаганини кўрасиз. Айниқса, Англияда уларни черковга қарши чиқмоқда деб, оловда куйдиришган. Шундайлардан бири Томас Ҳавкер эди. У 1555 йилларда Англияда яшаган. Авваллари черковга қатнаб юрган Томас бир куни ҳақиқий хушхабарни эшитди. Черковда ўрганганларидан бутунлай бошқача, дилга яқин, юракка илиқлик бағишловчи хабар эди бу. Шундан сўнг Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб тан олди. Черковга боришни ҳам тўхтатди. Бундан хабар топган черков ходимлари уни хибсга олишди. У имонга келгач, дўстига ҳам хушхабар айтди. Дўстига Худо ҳақида жуда тўлқинланиб сўзларди. Аммо черков ҳодимларидан қўрқибми, ё имони камлик қилибми, Исо Масиҳни Раббим дея тан ололмаётган эди.

Нарратор 2 Қамоққа олинган Томасни роса қийноққа солишди. Шаккоклик қилиб, черковга ҳиёнат қилгани учун калтаклашди. Ниҳоят уни гулҳанда тириклай ёқишга ҳукм қилишди. Ҳукм бажарилмасидан бир кун олдин дўсти келиб у билан гаплашди. Томас яна дўстига Худонинг ҳақиқий йўли ҳақида сўзлади. Дўсти уни тинглар экан шундай деди: «Томас, сени жуда яхши биламан, ҳеч бир нарсага осонлик билан ишонмайсан. Тушунаман, бу имонни қабул қилгунингча роса текширгандирсан. Аммо мен бунга ботинолмаяпман. Юрагим бир ишон дейди, бир ишонма дейди. Нима қилишни билмайман. Худонинг инояти, марҳамати ҳақида сендан ҳам бошқалардан ҳам эшитганман. Бироқ сен бундай қил. Эртага сени гулҳанда ёқишади. Агар Худованд оғриққа чидашингга ёрдам берса, онгингга тинчлик берса, ўлишингдан олдин қўлингни кўтар. Мен буни билишим керак. Буни билганимдан кейингина қарор қила оламан.»

Томас Хавкер дўстига ваъда берди.

Нарратор 1 Кейинги куни тонгда уни гулҳанда ёқиш учун олиб кетишди. Оломон жазони ўз кўзлари билан кўриш учун йиғилган. Томаснинг дўсти ҳам юзида ачиниш ва ҳавотир билан кузатиб турарди. Томасни шох-шаббалар устига чиқазиб, ёқиб юборишди. Унинг танаси куйиб бўлди, бармоқлари ҳам кўринмайдиган даражада бўлиб қолди. Томас қилт этмай турарди. Ҳамма уни ўлган, деб ўйлади. Аммо бирданига, кутилмаганда мўъжиза юз берди. Томас ёнаётган жойида қўлларини Худо томон кўтариб, шодланиб уч марта қарсак чалди. Дўсти буни кузатиб турарди. Унинг кўзларидан шошқатор ёшлар оқар, дўсти учун қайғурса-да, Худони топгани учун дилдан қувонарди. Бу воқеа тўпланиб турган оломонни ҳайратга солди. Черков ҳодимлари нотўғри деб юрган йўл тўғри эканига баъзилар амин бўлишди.

Нарратор 2 Томаснинг дўсти эса Худо олдидаги саволига жавоб топган эди. Томас ваъдасининг устидан чиқди.

Худованд Павлус орқали шундай деган эди: «…Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади. Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан» (2 Кор 12:9-10). Бу каби гувоҳликлар, имонлилар ҳаётида бўлаётган воқеалар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top