3:39

Базалил ва Охолиёв

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Калом Худони билишимиз учун энг яхши восита. Яқинда Муқаддас Каломни варақлаб туриб, авваллари эътибор қилмаган икки кишининг исмига кўзим тушди. Булар Базалил ва Охолиёв. Бу одамлар қандай муҳим кишилар эди-ки, Худо уларнинг исмини ҳам Муқаддас Каломга киритибди?! Худо уларга эътибор қаратиб, Ўз ишини бажо келтириш учун, шу одамлар орқали ишлади. Худонинг режасида, У ният қилган ишда иштирок этиш, Худодан кўрсатмалар олиш ва Худо ишининг бир қисмига айланиш, қандай шараф. Яхудо қабиласидан бўлган Базалил ва Дан қабиласидан бўлган Охалиёв мана шундай шарафга мушарраф бўлишган. Келинг Худо уларни нима учун танлаганини, улар аслида ким бўлганларини Муқаддас Каломдан ўқиб билиб оламиз.

Narrator 2 «Эгамиз Мусога яна гапирди: — Ана, Мен Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалилни танладим. Мен уни руҳим билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир, идрокли қилдим, қобилият ато қилдим. У ажойиб бадиий безаклар қилишга, безакларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга, қимматбаҳо тошларни ўйиб ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатлидир. Дан қабиласидан Охимас ўғли Охолиёвни унга ёрдамчи қилиб танладим. Мен ҳамма ҳунармандларга лозим даражада қобилият ато қилганман. Мен сенга амр берган … ашёларни улар ясайдилар ва тикадилар» (Чиқ 31:1-6). Бу шарафга муяссар бўлган бу икки киши ҳунарманд эди. Биргина йўналишда эмас, улар ҳунармандчиликнинг кўп тармоқларини яхши билишган.

Narrator 1 Тикишни ҳам, гул солишни ҳам, ёғоч ўймакорлиги, тош йўниш санъатини, заргарликни, металлга ишлов беришни ҳам яхши билишган. Жуда қобилиятли инсонлар бўлишгани аниқ. Бундай ҳунарга эга бўлиш учун жуда кўп ва сабот билан меҳнат қилиш керак бўлади. Бу ҳунарларнинг ҳаммасини яхши эгаллаш учун йиллар ва қаттиқ меҳнат керак бўлган. Демак, Худо уларни танлашига, Базалил билан Охолиёбнинг қаттиқ меҳнати ва қатъият билан ўз ишини ўргангани сабаб бўлган экан-да?! Шундаймикан?! Агар ўз инсоний фикрлашимиздан келиб чиқадиган бўлсак, шундай! Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бу томони кўриниб турган томонидан кўра муҳимроқ. Ҳар бир имонли Худо томонидан бирорта инъомга эга эканлигини биласиз. Ҳар ҳолда, Муқаддас Руҳ ҳар кимнинг қобилиятига яраша, руҳий инъомлар беришини ўқигансиз ва биласиз.

Narrator 2 Аслида инъомни Худо беради, деб айтишимиз унчалик тўғри бўлмайди. Чунки Худонинг Ўзи биз имонлилар учун совғадир. Ҳа. Худонинг Ўзи бизнинг инъомимиз. Худо кимнидир бирор бир ишга танлар экан, унинг жуда зўр билиши, ақли, қобилиятидан қатъий назар, юраги ва ниятини ҳисобга олади. Қолгани эса Худонинг иши. У сиз ёки бизни бирор бир иш учун танлаганида, аввал сизни шу иш учун тайёрлайди. Ҳаётингизда ишлайди. Унинг Ўзи сизнинг қобилиятингиз, инъомингиз бўлиб, Ўз мақсади йўлида сизни энг яхши ҳунарманд, ўқитувчи, воиз қилиши мумкин. Юқорида айтганимиз, Базалил билан Охолиёб ҳам Муқаддас Чодирни қуриш учун танланган ҳунармандлар эди. Худо уларни танлашдан олдин, уларнинг ҳаётида узоқ йиллар ишлагани аниқ. Ҳеч шубҳасиз У сизнинг ҳаётингизда ҳам ишлаяпти. У ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сизга бажонудил ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top