3:41

Ятронинг маслаҳати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо биз ўйлаганимиздан кўра яхшироқ иш тутади. У Ўзини излаганларни ҳеч қачон ташлаб қўймайди. Албатта уларга яқин келиб, қандай Худо эканлигини маълум қилади. Буни инсон ўз кучи ва ҳаракати билан қилолмайди. Худо ўзига яқинлаштирган инсонлардан бири Ятро эди. У Мусонинг қайнатаси бўлиб, Мидиён юртининг руҳонийси эди. Дастлаб Худо уни Мусога қайната қилди. Кейин Худонинг ёниб турган бута орасидан Мусо билан қилган суҳбатини эшитди. Ҳар ҳолда эшитган бўлиши керак. Чунки у Мусонинг қайнатаси эди-да! Кейин эса Мусо Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб кетишдан олдин, хотини ва болаларини қайнатасининг олдига юборади. Қайнотаси Ятро Худо Мусога ва Ўз халқи Исроилга ҳамма қилганларини, Эгамиз Исроил халқини Мисрдан қандай қилиб олиб чиққанини эшитди.

Narrator 2 Шундан сўнг қизи Зиппурани ва невараларини олиб Мусонинг олдига йўл олди. Мусо қайнатасини кутиб олгани чиқда ва унга таъсим қилиб, ўпди. Мусо Худо уларни қандай қилиб, Мисрликлар қўлидан қутқарганини, мўъжизаларини қайнатасига айтиб берди. Ятро эса севиниб шундай деди: «Сизларни Мисрликларнинг ва фиръавннинг қўлидан қутқарган Эгамизга ҳамду-санолар бўлсин. Эгамиз бошқа ҳамма худолардан улуғ эканини энди биламан» (Чиқ 18: 7-11). Ятро ўша ерда экан, Мусонинг ишини кузатди. Мусо ҳукм курсисига ўтириб, халқнинг жанжалларини ажрим қиларди. Халқ жуда кўп, Мусо эса биргина ўзи ишларди. Мусо баъзи ишларни ажрим қилгунча кўп вақт ўтар, ва халқ унга навбат кутиб қолишарди. Шунда Ятро Мусога ажойиб маслаҳат берди. Унинг бу маслаҳатидан, ўз вақтида руҳонийлик ишида катта тажриба орттирганини, доно оқсоқол эканини билиш мумкин.

Narrator 1 Ятро Мусога деди: «Бу йўл яхши эмас, ҳам ўзингни ҳам халқни қийнаяпсан. Бу жуда оғир юк. Буни бир ўзинг бажара олмайсан. Гапимга қулоқ сол. Сен Худонинг ҳузурида халқ учун воситачи бўлишинг керак. …Аммо буларга қўшимча қилиб, сен Худодан қўрқадиган, диёнатли, таъма қилмайдиган одамларни танлаб ол. Уларни халқ тепасига мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинла. Бу одамлар ҳамма халқ масалалари устидан қарор қилиб, халққа хизмат қилишсин. Жуда муҳим ва қийин масалаларнигина сенинг олдингга олиб келишсин. Шундай қилиб улар сенга ёрдам берадилар. Агар Худо шу маслаҳатларимни юрагингга солса, сен тазийиқларга бардош бера оласан» (Чиқ 18:17-23). Худо Ятрони ўзига яқинлаштирибгина қолмай, энди у орқали ишлаётган ҳам эди. Ятронинг Мидиёнда руҳоний сифатида тўплаган тажрибаси, Мусога ёрдам беришда асқотди.

Narrator 2 Хўш, Мусо қайнатасининг маслаҳатига қулоқ солдими? Албатта. У нима айтган бўлса, ҳаммасини қилди. Шундан кейин Мусо қайнатасига ижозат берди. Ятро ўз юртига қайтиб кетди. Дастлаб Ятро Худога у қадар яқин бўлмаган бўлса, кейинчалик Худо унинг юрагини ўзига яқинлаштирди. Куёви орқали ўз мўъжизаларини, қудратини намоён қилди. У ҳам куёвининг ишини осонлаштирадиган маслаҳат берди. Шундан сўнг Худо уни яна ўз юртига қайтарди. Энди у ўз юртида Худога янада кучлироқ ва ишонч билан хизмат қила оларди. Худо биз билан ҳам шундай йўл тутиши мумкин. Худонинг ишлари ва унинг мўъжизалари ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз эшиги сиз учун доимо очиқ. Марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top