3:45

Йўшиёнинг ваъдаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун яна Яҳудога 31 йил ҳукмронлик қилган шоҳ Йўшиё ҳақида. Эҳ-ҳе, бу шоҳ ҳақида соатлаб гаплашиш мумкин. Унинг ҳаёти чиндан ҳам биз Худонинг фарзандларига ўрнак бўладиган даражада кечган. У ҳақида ўқир экансиз, унинг ҳам сиз-у, бизга ўхшаган оддий одам бўлганини англайсиз. У 8 ёшидан тахтни бошқаришни бошлаган. Албатта тахтни бошқаришда унга ёрдам берадиган одамлар бўлган. Чунки Худо бизга бир вазифани топширар экан, атрофимизга бу вазифани бажаришимизга ёрдам берадиган одамларни қўяди. Шоҳ Йўшиё, дастлабки йилларда жуда кўп хато қилганга ўхшайди. Ҳар ҳолда Калом шундай дейди. Руҳонийлар Худонинг уйидан Таврот китобини топиб олиб, уни шоҳга юборишгач, шоҳ, Тавротда ёзилганларини ўқиб, кийимларини йиртди. Қилган хатоларини кўрди, Худога илтижо қилди. Худо эса унга хатоларини тўғрилаш учун имкон берди.

Narrator 2 Биз ҳам шоҳ Йўшиёдай, ҳаётимизда жуда кўп хатолар қиламиз, лекин ҳар доим ҳам уларни кўриб, тўғрилашга ҳаракат қилмаймиз. Шоҳ Йўшиё хатоларини қандай тўғрилади экан? Келинг буни кўриб чиқамиз. Каломда ёзилганларидан ва пайғамбардан эшитган Худонинг сўзларидан кейин Йўшиё, Яҳудо ва Қуддуснинг оқсоқолларини, зодагонларини, оддий халқни ҳам Эгамизнинг ҳузурига тўплади. Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги устун ёнида туриб: «Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман», — деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди. Бутун халқ бу аҳдга қўшилди» (4 Шоҳ 23:1-3). Қандай ажойиб аҳд. У Худодан қўрқадиган, доимо Худонинг йўлидан юришга қатъий аҳд қилган шоҳ бўлган. У ота-боболари ва ўзи қилган хатоларни Худонинг олдида тўғриламоқчи эди.

Narrator 1 Йўшиё Худога илтижо қилди. Худо эса унинг илтижосини эшитди. Худо унинг ахдидан хурсанд бўлди. У фақат ўзи эмас, халқ ҳам Худо билан шахсан аҳд қилишини истади. Халқ эса бунга рози бўлиб, унинг аҳдига қўшилди. Бу иши билан у ўзининг, оиласининг ва халқнинг бошига келадиган жазолардан қутулиб қолди. Худо халқнинг бутпарастлиги, гуноҳкорлиги, Худодан юз ўгиргани учун ғазабланган бўлса ҳам, ғазабини Йўшиё тириклигида тўкмади.

Йўшиё Худо билан бошқатдан аҳд қилгач, руҳонийларга Эгамизнинг уйида турган, бошқа худоларга аталган нарсаларни олиб чиқиб йўқ қилишни буюрди. У Яҳудо шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда бутларга хизмат қиладиган руҳонийларнинг барчасини йўқ қилди, Эгамизнинг уйида турган, худо Ашерага аталган устунни Қуддус ташқарисига олиб чиқиб, ёқди.

Narrator 2 Фаҳшбозларни Эгамизнинг уйидан қувди. Бутларга атаб қурилган саждагоҳларни вайрон қилди, пайғамбарларини шаҳарлардан қувиб чиқарди. Мўлаҳ деган худога халқ қизи ёки ўғлини қурбонлик қилишини таъқиқлади. Мўлаҳга атаб қурилган саждагоҳларни буздириб ташлади. Шундай қилиб Йўшиё, Худони ғазаблантирадиган ҳамма нарсани вайрон қилиб, давлатини бутпарастликдан ҳоли қилди. Шундан сўнггина халқ билан бирга Фисиҳ байрамини нишонлади. У ўзидаги ва халқ орасидаги бутпарастликни йўқ қилиш учун қаттиқ ҳаракат қилди, тиним билмади. Биз ҳам ўзимиздаги бутпарастликни йўқ қила оламизми?! Бу шоҳ ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top