MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худовандга қарши ким тура олади? Худованд истаган нарсани ким тўхтата олади? Ҳеч ким. Афсуски, Худованд у ёки бу нарсани истаётганини аниқ билмаймиз, билганимизда ҳаракатларимиз анча дадил ва юракларимиз ҳотиржам бўларди. Чиндан ҳам баъзида ҳаётимизда кечаётган воқеаларнинг кечиши Худонинг иродаси билан бўлаётганини сезмаймиз. Агар у ёки бу воқеа Унинг истаги билан бўлаётнини билсак, Худовандга қаршилик қилмай, воқеалар жараёнини У истагандек давом эттирардик. Буни фақат шу ҳолатларни бошимиздан кечириб бўлганимиздан кейин биламиз. Баъзида бўлган воқеа Худонинг истаги билан бўлганидан хурсанд бўлсак, баъзида шу пайтда нотўғри ҳаракат қилганимиздан афсусланамиз. Менимча, бу каби ҳисларни бошидан кечирган биргина биз бўлмасак керак. Қадимда бир шоҳ ўтган. Унинг исми Сихўн эди.

Narrator 2 У ҳам юқорида айтганимидек ҳолатни бошидан кечирган бўлиши аниқ. У ким эди? Унинг Худовандга қандай алоқаси бор? Бу саволларга суҳбатимиз давомида жавоб оламиз. Шоҳ Сихўн Амор халқининг шоҳи бўлиб, бу халқ Ўлик денгизининг шарқ томонида, Фисгаҳ тоғи яқинида жойлашган эди. Худованд Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанида, йўлларида жуда кўп тўсиқларга дуч келган. Калом уларнинг сафари ҳақида шундай дейди: «Сўнг улар саҳродан Маттоно шаҳрига йўл олдилар. Маттонодан эса Наҳалиёлга, Наҳалиёлдан Бомўтга, Бомўтдан Мўаб ерларидаги водийга боришди. Фисгаҳ тоғи ёнидаги бу водийдан саҳронинг манзараси очиларди.» (Саҳрода 21:18-20) Уларнинг келаётганини эшитган Амор шоҳи Сихўн хавотирланиб қолди. Чунки ҳамма, бу халқнинг қанчалик кўплиги, қудратли эканини эшитган эди.

Narrator 1 Исроил халқи Амор ерларига кириб боришдан олдин, шоҳ Сихонга нома жўнатди: «- Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингизга, узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиздан сув ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунча, фақат Шоҳ йўлидан юрамиз.» (Саҳрода 21:22). Шоҳ йўли ўша пайтда муҳим савдо йўли эди. Аммо шоҳ Сихўн Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. Аксинча, у ҳамма лашкарини йиғиб, саҳродаги Яхаз шаҳри ёнида Исроил халқига ҳужум қилди. Нима сабабдан Сихўн Исроил халқига ўз юртидан тинчгина ўтиб кетишига рухсат бермади. Бунга сабабни унинг қилмишларидан топишимиз мумкин. У Исроил халқининг кўплигидан ҳавотирга тушган. У халқ шу баҳонада менинг юртимни босиб олади, деб қўрққан бўлса керак.

Narrator 2 Иккинчидан эса, Исроил халқи Мисрдан тиллалар билан чиққанини эшитган. Шу сабабли ҳам ўзига хавф солаётган халқни йўқ қилади, ҳам тиллаларига эга бўлади. Мана шу мақсадда у Исроил халқига ҳужум қилди. Агар иккала таҳмин ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди, деган тақдиримизда ҳам, шоҳ Сихўннинг ҳассис ва қизғанчиқ эканини билишимиз мумкин. Тинчгина илтимос билан мурожаат қилган халққа рухсат бериши ҳам мумкин эди. Аммо у ундай қилмади. Унинг бу хатоси, унга ҳам халқига ҳам қимматга тушди. Худованд Исроил халқи билан эканини унутди. Жангда Исроил халқи Сихўнни мағлуб этди ва Арнон дарёсидан тортиб Явоқ дарёсигача бўлган ҳамма ерларни эгаллаб олди. Худованднинг иродасига қарши чиқиш, кечириб бўлмас хатога йўл қўйишдир. Шох Сихўн мана шу сабоқни яхши ўзлаштириб олди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top