MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Кўз-руҳнинг кўзгуси, дейишади. Қадим-қадим замонларда ҳам донишмандлар кишининг кўзига қараб феъл-атвори қанақалигини айта олишган. Кўз ифодаси одатда бир хил бўладиган, фақат муҳим воқеа-ҳодисалар таъсиридагина ўзгариб турадиган одамлар оғир-босиқ, ғайрат-шижоатли ва қатъиятли бўлишади. Кичик, думалоқ ва синчков боқувчи кўз соҳиблари айёр, устамон ва ишнинг кўзини биладиган одамлар бўлишади. Ранги хира, катта ва нам кўзлар кишининг табиатан чуқур, кучли ҳис-туйғуларга бойлигидан дарак беради. Ҳеч қачон ёшланмайдиган кўзлар совуққон ва унча-мунчага севиб қолмайдиган кишиларга хосдир. Шишасимон хира тусли кўзлар чуқур фикр-мулоҳаза юритишга ва кучли ҳис-туйғуларга мойил эмасликдан далолат беради.

Narrator 2 Доимо ялтираб турадиган кўзлар соҳиблари мақтанчоқликка мойил бўладилар. Қора ва жигар ранг кўзли кишилар қатъиятли, ботир, мард бўлишади. Жонли, бамисоли олмосдек тиниқ ва порлоқ кўз эгалари раҳм-шафқатли, имон-инсофли бўлишади.

Дарҳақиқат, кўз инсон руҳиятини акс эттирувчи энг ёрқин, тушунарли кўзгудир. Очиқ, равшан боқувчи кўзлар кишининг содда, раҳмдил, самимий, ҳаллолигидан сўзлайди. Олма кесак терадиган кўзлар эса кишининг шубҳакор , ичидагини сиртига чиқармайдиганлар хилиданглигини ошкор этади. Бирор айб иш қилган ва ўта журатсиз кишилар эса ерга қараб туришади. Шарқ маданиятида ёши катта кишилар билан суҳбатда уларга тик қараб гапириш ҳурматсизлик ва одобсизликдан ҳисобланса, Ғарб мамлакатларида бунинг акси.

Narrator 1 Ғарб маданиятида кишилар ёшидан қатъий назар бир-бирининг кўзига тик қараб гапириши керак. Кўзини суҳбатдошдан олиб қочиш, маданиятсизлик ва суҳбатдошига бўлган ҳурматсизликни билдиради. Хуллас Шарқ ва Ғарб маданияти бу борада ҳам бир-биридан бутунлай фарқ қилади.

Кўзлар кишининг руҳиятидан сўзлабгина қолмай, эгасининг саломатлиги ҳақида ҳам маълумот беради. Агар кўзнинг оқи тоза бўлса, бу кишининг саломатлигидан, соғлом турмуш тарзига риоя қилишидан далолат. Қонталаш кўзлар кишининг асабий ва жаҳлдорлигини билдириши мумкин. Агар кўз оқидаги қон томирлари билиниб турса, бу кишининг таъсирчанлигидан нишона. Айни пайтда кўзнинг оқи тоза, тиниқ бўлса, бундай киши нозик ақл соҳибидир.

Narrator 2 Кичик, думалоқ кўзлар – ҳаётга муҳаббат, қувноқлик аломати. Катта-катта, бўртиб турган кўз соҳибининг тил ўрганишга қобилияти бўлади. Баъзи физиономистлар яна қуйидагиларни таъкидлашади: қоракўз кишилар тез хафа бўлиб, тез қувонишади. Катта, чуқур ботган кўзли инсонлар жисмонан нимжон бўлишади.

Кўзлардаги энг муҳим жиҳат бу улардаги ифода. Масалан улардаги ифода тез-тез ўзгариб турса, бундай киши уста кашфиётчи ёки кўнгли ўта нозик аразчи бўлиши мумкин. Кўзлар киши вужудининг гавҳаридир. Улар тиниқ нур сочсин десангиз, қалб қўрингизни тоза тутинг. Кўзлар инсон юрагидагиларини ошкор қилади. Кўзларингиз ва қалбингизни тоза тутинг. Қадрли муҳлис бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз эшиги доимо сиз учун очиқ. Бу манзил сизни турли қизиқ мавзуларга ошно қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top