MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Кимнингдир овозини қачон яхши эслаб қола оламиз? Қачон у овозни мингаб овозлар ичидан яхши ажрата оламиз? Қачонки ўша инсон билан яхши муносабатда бўлсак, тез-тез суҳбатлашсак, севсаккина кўплаб овозлар ичидан ўша инсоннинг овозини осонгина фарқлай оламиз. Бу ўша инсон эканига шубҳа қилмаймиз. Унинг биздан нима исташини ҳам билиб оламиз. Худо билан ҳам шундай. Агар Худонинг овозини эшитмоқчи бўлсангиз, У билан яқин муносабатда бўлиш лозим бўлади. Бу борада Исо Масиҳнинг мана бу сўзлари жуда тўғри келади: «Мен яхши Чўпонман. Мен Ўзимникиларни биламан, Ўзимникилар эса Мени биладилар. … Улар ҳам менинг товушимни эшитади…» (Юҳ 10:14-16). Исо Масиҳ тўғри айтган эди.

Narrator 2 Ҳар доим Худо билан бирга вақт ўтказган имонли, Худонинг овозини адаштириб қўймайди. Бундай имонли албатта Худонинг товушини эшитади. Аввалги суҳбатимизда айтганимиздек, Худонинг овозини эшитишнинг бирор бир қонун-қоидаси ёки формуласи йўқ. Унинг учун энг тўғри йўл, Худо билан бирга муносабат қилишдир. Худо биздан айнан шуни истайди. Худованд Муқаддас Руҳ орқали, Каломи орқали нима демоқчи бўлаётганини тушунтириб беради. У орқали гапиради. Унинг овозини эшитиш яхши, аммо бундан кейин нима қилиш муҳимроқ.

Мусо ҳам Худонинг овозини эшитди. Худонинг овозини эшитгач, Худо ундан нима истаётганини билгач, нима қилди? У Худо билан баҳслашди. Бу қароринг унчалик тўғри эмас, мен Сен айтган одам бўлолмайман. Сен истаган ишни қилишга кучим етмайди – дея баҳоналар топди.

Narrator 1 Натижада эса Худо Мусога Хорунни берди. Хоруннинг айби билан эса олтин бузоқ ясалди. Худонинг ғазабланишига сабаб бўлди. Аслида халққа гапириш Мусонинг вазифаси эди. Халқни Мисрдан олиб чиқиш фақат Мусонинг иши эди. Шомуил пайғамбар Мусодан фарқ қиларди. У ёшлигидан Худонинг маъбадида улғайди. Худонинг овозини эшитди. Эшитиб, ундан нима талаб этилаётганини билибоқ, ҳеч қандай саволсиз Худога итоат этди. Шу заҳоти итоат этди. Худонинг иродасини бажарди. У ҳақида Каломда шундай ёзилган: «Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди» (1 Шоҳ 3:19). Сиз ҳам Шомуил сингари бўлинг. Унга ўша заҳоти итоат қилинг. Шунда Худованд сизга айтган ишларини амалга оширади. У сизнинг ҳаётингизда ишлайди. Исо Масиҳнинг уруғлар ҳақидаги матали ёдингиздами? «Яхши жойга тушган уруғ, униб-чиқиб кўп ҳосил берибди.»

Narrator 2 Биз ҳам мана шу ерга ўхшаган бўлишимиз керак. Зеро кимда бор бўлса, унга яна берилади. Агар сизда ҳам Худонинг Каломини бажаришга иштиёқ озгина бўлса ҳам бор бўлса, бажаринг. Шунда сиз бу иштиёқни мўл-кўл оласиз. Худо билан бирга ишлаб, бунинг қандай ажойиб эканини амалда кўрасиз. Кейинги сафар эса ҳеч иккиланмай, бўйсунадиган бўласиз. Агар Худонинг овозини эшитиб, уни амалда бажармасангиз, ҳаётингизда самара бўлмайди. Ҳатто ўзингизда бор, деб ўйлаганингиз ҳам тортиб олинади. Шунинг учун ҳам диққат билан Худони эшитинг. У нима деса ҳеч иккиланмай, айтганини бажаринг. Худо ҳеч қачон шунчаки зерикканидан гапирмайди. У сизга гапирган экан, бунда мақсад бор. Худонинг шу мақсадини У билан бирга амалга оширинг. Бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу ҳақида кўпроқ маълумот беришга тайёр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top