3:08

Об-ҳаво ва сизнинг соғлиғингиз 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, об-ҳаво ўзгариши баъзи одамларга салбий таъсир қилиши ҳақида гаплашган эдик. Бу чиндан ҳам шундай. Баъзан кишилар булутли кунларда бош оғриқидан шикоят қилишади. Бу магнит тўфонининг таъсири туфайли содир бўлади. Магнит тўфонини ҳеч ким ўйлаб топган эмас. Бу факт. Олимлар самовий жисмларнинг бошқа сайёралар таъсирида ўз орбитасидан четга чиқиши натичасида магнит тўфони юзага келишини аниқлаганлар. Бу кунда қуёш фаоллиги ошиши тезлашиб, хафв-хатарда қолувчилар гуруҳига аввало юрак ва астма касаллиги бўлганлар киради.

Narrator 2 Маълум бўлишича, бундай кунда кимнингдир соғлиғи билан боғлиқ муаммолар магнит бўрони бошланишида юз берса, бошқа бировда бу ҳолат унинг якунланиши арафасида юз берар экан. Тўфон бошланиши қариялар учун айниқса хавфли. Чунки бунда уларнинг организми тезда мослаша олмайди.

Метеопатиянинг яна бир варианти совуққа ожизликнинг ошишидир. Бунга сабаб, тана ҳароратини сақлаб туришга масъул бўлган ички «термостат»нинг бузилишидир. Баъзи одамлар чиндан ҳам совуққа чидамсиз бўлишади. Салгина совуқ об-ҳаво ҳам уларнинг совқотишига сабаб бўлади. Тезда оёқ-қўллари музлайди. Совуққа чидамсизликни даволаса бўлади. Бунинг учун тери томирларини доимий равишда мустаҳкамлаб бориш лозим.

Narrator 1 Бундай пайтларда доимий равишда контраст душ қабул қилиш, кечқурун уйқуга ётишдан олдин оёқларни бир совуқ сувга, бир иссиқ сувга тушириш, сўнг юмшоқ сочиқда яхшилаб артиш лозим.

Ҳеч аҳамият берганмисиз, баъзида йўлда ҳамма ўз билганича юра бошлайди. Ўшандай пайтда ҳайратга тушиб: «Ақлдан озганми булар?», — деган ҳаёлга борасиз. Бироқ, бироз вақт ўтиб ҳаммаси яна ўз жойига тушади. Бу ҳам магнит тўфони натижасида юз берадиган ҳолатлардан бири. Статистика маълумотларига қараганда, автоҳалокатлар, одатда ёмғирда ҳам эмас, туман тушганда ҳам эмас, айнан атмосферадаги босим ва ҳарорат туфайли содир бўларкан. Киши бундай пайтда об-ҳавонинг таъсирига тушиб қолмаслиги учун тобланиши керак.

Narrator 2 Аниқроғи, киши ўз танасини об-ҳаво ўзгаришига мослаштириши лозим. Тобланишнинг биринчи шарти, душ қабул қилгандан сўнг сочиқ билан артинмаслик, тери ўзи қуриши шарт. У қуригунча эса анча совийди. Кейин имкон борича қаттиқ чарчамасликка ҳаракат қилинг. Қанчалик ишингиз кўп бўлмасин, ҳаммасини бир кунда битира олмайсиз. Шунинг учун ҳам ҳар куни дам олишингиз учун ҳеч бўлмаса бир соат вақт ажратинг. Мана шу бир соат вақтингизни очиқ ҳавода ўтказсангиз яна ҳам яхши, танангиз яйрайди. Метеопатиядан азият чекадиганлар тез тез терапевт қабулида бўлиши, лозим бўлса, минерал сув ва игна билан даволаш муолажаларини қабул қилиши керак. Азизлар соғлиғингизга эътиборли бўлинг. Сизни ҳаётнинг турли хил мавзулари қизиқтирса, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг. Шу билан бирга ўз фикрларингизни ҳам ўртоқлашишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top