3:44

Хато такрорланди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли муҳлис. Одатда ота-оналар фарзандини қўлларидан келганича, яхши тарбиялашга ҳаракат қилади. Аммо ҳеч бир ота-она мукаммал эмас. Фарзандлар ота-оналари уларда қилган хатоларни келажакда ўз фарзандларида такрорламасликка уринади. Аммо баъзида шундай бўладики, бир хато кейинги авлодда яна такрорланади. Бунга мисол қилиб пайғамбар Элаҳ ва Шомуилни келтириш мумкин. Улар гарчи ота-бола бўлмасаларда худди ота-боладай бўлишган. Элаҳ ҳаёти давомида Худога яхши хизмат қилган, обрўли пайғамбар бўлган бўлса-да, катта бир хатога йўл қўйди. Келинг бу хатони Муқаддас Каломдан ўқиб билиб оламиз. «Элаҳнинг ўғиллари ярамас йигитлар эдилар. Улар Эгамизни ҳурмат қилмас, халқ олдидаги ўз руҳонийлик бурчларини менсимасдилар.

Narrator 2 Бирортаси келиб қурбонлик сўйиб гўштини қайнатаётганида. Элаҳ ўғилларининг хизматкори уч тишли санчқи билан келарди. Хизматкор санчқини қозон-товоққа ёки товага ё бўлмаса қозонга тиқарди. Санчқига илинганини уларга олиб борарди. Улар Шилўга келган Исроил халқининг ҳаммасига шундай муносабатда бўлишарди» (1 Шоҳ 2:12-15). Одатда қурбонлик сўйилганидан сўнг, ёғи куйдирилиб, Эгамизга тутатиларди. Мана шундан кейингина қурбонлик гўштини пишириб ейиш ва бир қисмини руҳонийга бериш мумкин эди. Аммо Элаҳнинг ўғиллари, ҳали Худога қурбонлик ёғи куйдирилмай туриб, ҳом гўштдан олиб кетар эдилар. Уларнинг бу гуноҳи Эгамиз олдида жуда оғир эди, чунки улар Эгамизга аталган назр-ниёзларга шундай ҳурматсизлик қилар эдилар.

Элаҳ-чи?! Ўғиллари шундай қабиҳлик қилаётганини у кўрмасмиди? Албатта кўрарди.

Narrator 1 У ўғиллари шу даражага келиб қолгунча ҳеч нарса қилмадими? Калом бу ҳақида ҳеч нарса демайди. 1 Шоҳлар 2 бобда Элаҳ ва унинг ўғиллари ҳақида шундай ёзилган: «Элаҳ жуда кексайиб қолган эди. У ўғилларининг жамики Исроил халқига ёмон муносабатда бўлишаётганини, Учрашув чодирининг эшигида хизмат қилаётган аёллар билан зино қилишаётганини эшитиб турарди. Элаҳ ўғилларига дерди: — Нимага бундай қиляпсизлар? Қилаётган қабиҳ ишларингиз ҳамманинг оғзида. Бундай қилманглар, ўғилларим! Эгамизнинг халқи орасида ёйилган гап-сўзлар яхши эмас. Одам – одамга қарши гуноҳ қилса, Худо воситачилик қилади. Аммо одам Эгамизга қарши гуноҳ қилса, ўртада ким воситачилик қилади?! Бироқ ўғиллари отасининг гапига қулоқ солмасдилар. Шунинг учун Эгамиз уларни ўлдиришга қарор қилиб қўйган эди» (1 Шоҳ 2:22-25).

Narrator 2 Элаҳ жуда яхши пайғамбар бўлган. Одатда болалар ота-оналарига қараб андоза оладилар, дейишади. Бироқ нега Элаҳнинг фарзандлари отасининг йўлидан бормадилар? Элаҳ фарзандларининг бебошлик қилаётганини болалари ҳали ёшлигидаёқ сезган бўлиши керак, аммо ўша пайтда уларни тўхтатиб, танбеҳ бермаган кўринади. Кексайиб қолгач, эса аллақачон қабиҳ бўлиб улгурган фарзандларини тўғри йўлга солишга ҳаракат қилди. Аммо энди кеч эди. Болаларга ёшлигидан тўғри тарбия бериш, тўғри намуна бўлиш билан бирга, керак пайтда қилган хатоларини тўғрилаб туриш керак бўлади. Балки буни пайғамбар Элаҳ билмагандир?! Эҳ аттанг, Шомуил пайғамбарнинг хатоси ҳақида гапиришга вақтимиз қолмабди. Ҳеч қиси йўқ, бизнинг кейинги суҳбатимиз айнан мана шу ҳақида бўлади. Қадрли муҳлис бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга энг қизиқарли маълумотларни беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top