3:40

Такрорланган хато 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўтган сафар сизлар билан Элаҳ ва унинг ўғиллари ҳақида суҳбатлашган эдик. Элаҳнинг қанчалик яхши пайғамбар бўлгани-ю, фарзандларининг ярамаслиги, қабиҳликларидан керакли сабоқни олдик. Бугун Шомуил пайғамбар ва унинг ўғиллари ҳақида гаплашамиз. Шомуилнинг қандай дунёга келгани ҳаммамизга маълум. Шундай бўлса ҳам унинг қандай одам эканлигини аниқлаштириш учун қисқача баён этиб ўтамиз. Шомуилнинг онаси Анна бепушт эди. Шу туфайли у жуда кўп қайғу чекарди. Бир кун дардлари ошиб-тошиб маъбадга келди ва Худога ибодат қилди. Агар Худо унга ўғил фарзанд берадиган бўлса, уни Худонинг хизматига беришини ваъда қилди. Руҳоний Элаҳ эса бу ибодатнинг гувоҳи бўлди. Шомуил туғилгач, маъбадда улғайди.

Narrator 2 Руҳоний Элаҳдан жуда кўп нарса ўрганди. Худога садоқатли, чин дилдан хизмат қиладиган киши бўлиб етишди. Элаҳ ўғиллари қабиҳликларининг, Элаҳнинг ўғилларига бўлган муносабатнинг гувоҳи бўлди. Элаҳнинг хатоси туфайли Худованд Шомуил орқали, Элаҳга хабар юборди. Бу хабарни Худодан қабул қилиш, жуда қўрқинчли бўлган бўлса керак. Худо Элаҳ хонадонини айнан нима учун жазолашини билган Шомуил, улғайгач ўзи ҳам бу ҳатони такрорламаслиги керак эди. Аммо, афсуски, худди шу ҳато яна такрорланди. «Шомуил умр бўйи Исроилга ҳакамлик қилди. У ҳар йили Байтил, Гилгал, Миспахни айланар, бу шаҳарларда туриб, Исроилни бошқарарди. Кейин Рама шаҳридаги уйига қайтар ва ўша ерда туриб Исроилга ҳакамлик қиларди. Шомуил Рамада Эгамизга атаб бир қурбонгоҳ қурдирди.» У жуда яхши намунали пайғамбар бўлган, Исроил халқи уни ҳурмат қилиб, унга сўзсиз итоат қиларди.

Narrator 1 Бироқ «Шомуил кексайгач, ўғилларини Исроилга ҳакам қилиб тайинлаган эди. Тўнғич ўғлининг оти Йўэл, иккинчи ўғлининг оти Абиё эди. Бэршэва шаҳрида шу ўғиллари ҳакам эдилар. Аммо ўғиллари Шомуилнинг йўлидан юришмади. Улар тама қилар, пора олар, бир ёқлама ҳукм чиқарарди» (1 Шоҳ 7:15-17; 8:1-3). Ўғилларининг устидан халқ жуда кўп шикоят қиларди. Бир куни Исроилнинг ҳамма оқсоқоллари тўпланишиб, Рамага Шоумуилнинг олдига бориб, унга шундай дейишди: «Мана, сиз кексайдингиз, ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юришмаяпти.» Бу гапни эшитиш Шомуил учун қанчалик оғир бўлган. Шомуил ўғилларининг бу қилмишларини билмаганми? Фарзандларига яқин бўлган ҳар бир ота фарзандининг қандайлигини билади. Шомуил ҳам билган бўлиши керак.

Narrator 2 Унда нега ўғилларининг ноқобил бўлиб етишишига йўл қўйди? Баъзан ота-оналар фарзандларининг ёшлигидаги айбларига етарлича эътибор бермайдилар. Катта бўлса, ақли кириб қолади, деб ўйлаб, эътиборсизлик қиладилар. Шомуил ҳам мана шундай фикрга борган бўлса керак. Ота-оналарнинг Худонинг хизматида бўлиши жуда яхши. Бу жуда шарафли иш. Аммо шу билан бирга ота-онанинг асосий вазифаси ёдидан чиқмаслиги керак. Худо бизга фарзандларни берган экан, уларни Худо йўлида имонли, эътиқодли, Худога садоқатли кишилар қилиб ўстириш бизнинг энг асосий вазифамиз. Худо биздан биринчи ўринда шуни кутади ва талаб қилади. Қадрли ота-оналар сизларни оилавий мавзулар қизиқтирса бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз бу борада сизга бажонудил ёрдам беради. Ўз фикр мулоҳазаларингизни ҳам мана шу манзилга юборишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top