2:57

Муносабат 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар суд раиси, одатда, етказилган зарар учун тўлов пулининг ундирилиши, мулк ўтказилиши ва шартномани бажаришга мажбурловлар билан чекланади.

Баҳсларни жамоат ичида ҳал қилиниши бахслашувчи томонларни ҳам моддий, ҳам ўзаро шахсий муаммоларни яхшилик билан бартараф қилиш йўлларини топиш учун бирга ишлашга рағбатлантиради.

Масалан, бир жамоат бир неча биродарларга фермер хўжалигининг бошқарувига доир баҳсни ҳал қилишга ёрдам берарди: жамоат уларга ўз оилалари билан ойига бир марта бирга тушлик қилишларини ва фермадан бошқа ҳамма нарса ҳақида суҳбатлашишни таклиф қилди.

Бу ҳақиқатдан ҳам арзийдиган маслаҳат эди. Доимий учрашувлар туфайли оилалар ўртасидаги қариндошлик алоқалари мустаҳкамланиши биланоқ, оилавий хўжалик бошқаруви ҳақидаги келишмовчиликлар ҳам сусайиб қолди.

Келишмовчиликларни жамоатда ҳал қилишнинг асосий фойдаси шундаки, жанжал оммавий судга олиб борилмайди, шу сабабдан Масиҳнинг номи булғанмайди. Бундан ташқари томонлар Муқаддас Китобга асосланган қарор қабул қиладилар, бу эса чин маънодаги ярашишга олиб келади.

Натижада, Худо қолдирган тинчлик ва яхшиликни мустаҳкамлаган ҳолда Уни улуғлаймиз. Шу пайтнинг ўзида, атрофдагиларга улар ҳам Масиҳ ёрдамида Худо билан ярашишлари мумкинлигини кўрсата олишимизни тасдиқлаймиз.

Шунинг учун ҳам биз ўз келишмовчиликларимизни суд деворлари ташқарисида ҳал қилиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилишимиз керак. Исонинг ва ҳаворийларнинг хабарлари жуда аниқ: низо орқали аҳамиятсиз зиддият ёки аҳамияти катта ҳуқуқий муаммолар келиб чиққанлигининг Худога фарқи йўқ, Унинг учун биринчи ўринда тинчлик ва бирлик.

Агар сиз ҳаётингизни Масиҳга топширган бўлсангиз, У ҳаётингизда тинчлик ва бирлик биринчи ўринда туриши кераклигини айтган. Рамзий, номига бўлган уринишлар Унинг амрларини бажо келтирмайди; Худо атрофдагилар билан уйғунлик муносабатини ўрнатишингиз учун, сизни улар учун ҳақиқатдан курашишингизни хоҳлайди.

Тинчлик ва бирликка бўлган чақириққа тиришқоқлик билан ва доимий равишда бўйсунсангиз, Хушхабарнинг ёйилишига ёрдам берган бўласиз ва бу нарса Худога чин дилдан хизмат қилганларга Худонинг Ўзи бахш этадиган қалб тинчлиги билан роҳатланишга имкон беради. Сиз Исо Масиҳни Нажоткорим, Раббим ва Шоҳим деб тан олиб, Худо билан тинчлик ўрнатдингизми? Агар йўқ бўлса,тезроқ буни амалга оширинг. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top