Narrator 1 «Ëқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир» (Маталллар 16:24).
Ассалому алайкум. Худо билан ярашиш қандай эканлигини, Унинг муҳаббати, марҳамати ва ҳаётимизда ишлаши қандай эканлигини билгач, бошқаларни ҳам, айниқса яқинларимизни ҳам Худо билан яраштиришни хоҳлаймиз. Биз буни қанчалик хоҳласак, Худо уни биздан кўра кўпроқ хоҳлайди. Аммо, яқинларимизга Исо Масиҳ ва унинг беражак нажоти ҳақида айтишга уринганларимиз бекор кетади. Мана шундай пайтларда, инсон ҳаёти билан гувоҳлик бергани яхшироқ. Оила ва ҳонадон ҳамманинг кўз ўнгида бўлади. Оила аъзоларининг бир-бирига муносабати тўғри ва меҳрли бўлса, оиладаги меҳр ва нур бошқаларга ҳам билиниб турса, бундай оила ҳар қандай кишининг қизиқишини орттиради.
Narrator 2 Оилада фарзанд тарбияси Худонинг йўлидан кетса, фарзандлар имонли ва художўй бўлиб улғайсалар, ёмонликдан ва гуноҳдан қочадиган болалар бўлса, бу ҳам Худони улуғлайди. Фарзандингизни кузатадиганлар бундан ҳайратга тушади, сизга ва оилангизга бўлган ҳурмати ошади. Ундан ташқари оиладаги эр-хотин муносабати ҳам Худони улуғлаши мумкин. Баъзан эр-хотин муносабати бошқалар, айниқса маҳалладагилар кўзидан четроқда бўлади. Ҳамма ҳам эр-хотинларнинг бир-бирига муносабатини яхши билавермайди. Аммо қайнона-қайнота, қуда қариндошлар, бундан мустасно. Улар эр-хотинларнинг муносабатларига бевосита гувоҳ бўладиганлардир. Агар аёл ўз эрини оиланинг ҳақиқий бошлиғи деб ҳурмат қилса, ва унга сўзсиз итоат этса, доимо ширин сўз бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам Худога ишониб, умид қилса, эр ҳам ўз навбатида аёлини ўз танасини севгандай севиб, ардоқласа бундай муносабат шубҳасиз, бошқаларни лол қолдиради. Айни пайтда Худонинг номи улуғланади.
Narrator 1 Ҳар бир кишининг турли хил доирадаги танишлари ва дўстлари бўлади. Нажот топган кишининг, нажот топмаган дўстлари ҳам бўлиши мумкин. Киши нажот топгач, бундай дўстлардан воз кечолмайди. Аксинча, улар учун ибодат қилиб, ҳаёти ва сўзлари билан Худонинг нажотини уларга ҳам билдиради. Сўзлар билан билдириш ишлари орқали билдиришдан осонроқ. Сўзларингизнинг қанчалик ростлигини, ишларингиз ҳам билдириб турсин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Худонинг фарзанди эканлигингизни, энди сиз учун ёлғон гапириш, худбинлик қилиб бирор ишни ўз фойдасига ҳал қилиш, ғийбат ва кимдандир нафратланиш энди сизга муносиб эмас. Дўстларингиз даврасида сиз Худонинг элчиси, юзи эканингизни унутманг. Ҳар сафар олдингизда тўғри ва нотўғри йўл турганида доимо тўғри йўлни танланг.
Narrator 2 Алдаш ва тўғри сўзлаш келганида тўғри сўзни танланг. Ўз фойдангиз ва дўстингизнинг фойдаси кўндаланг турганида, дўстингизнинг фойдасини кўзланг. Шунда улар сизнинг қанчалик тўғри одам эканингизни, сўзларингиз билан ишингиз бир-бирини тўлдиришини кўришади. Оила Худо улуғворлиги кўриниши мумкин бўлган энг ажойиб маскан. Сиз бу масканда фарзандингиз тарбияси, турмуш ўртоғингизга муносабатингиз, ҳаётга қарашингиз, ва бошқаларга муносабатингиз орқали Худонинг нурини улуғлашингиз мумкин. Ҳақиқий Худо назаридаги оила қандай бўлишини билмоқчи бўлсангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бажонудил ёрдам беради. Ундан ташқари оила ҳақидаги фикр мулоҳазаларингиз ҳам бизни бефарқ қолдирмайди.