3:38

Худонинг иши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сизлар билан бўлишадиган гувоҳлигимиз бироз қайғули бўлса-да, Худонинг ҳаётимизда қандай ишлашини аниқ кўрсатиб берадиган воқеа. Бу оила биргаликда жуда кўп хурсанчилиг-у, қийинчиликлардан ўтди. Эр-хотин биргаликда бирин кетин, бир неча фарзандларидан жудо бўлишди. Кичик Элдор саккиз кунлигида уларни ташлаб кетди. Фарход эса бир ярим ёшга киргунча уларнинг овунчоғи ва қувончи бўлди. Аммо у ҳам ота-онасини ташлаб кетди. Ҳар сафар фарзандларидан жудо бўлган она қийналса ҳам, Худога ишонишга, Унга суянишга ҳаракат қиларди. Бирин кетин фарзандларининг ўлимини кўриш, отага ҳам ёмон таъсир қилди. Биргина олти ёшли Эътиборгина уларнинг уйини тўлдириб турарди. Бироқ ота фарзандларидан жудо бўлишни кўтара олмади.

Narrator 2 Ҳар сафар фарзандлари ўлганида, барга бориб ичишни, ғамларини унутишни истади. Бу нарса эса унга қимматга тушди. Кейинчалик бошқа фарзандлар Жасур, Эъзоза, эгизаклар Алижон ва Валижонлар дунёга келди. Бироқ энди ота ишлаб топган пулини ичкиликка сарфлар, аёлининг койишлари, тушунтиришлари бекор кетарди. Шундай қилиб оила борган сари камбағаллашиб борарди. Аёл Худога ишонар, бир кун келиб турмуш ўртоғи ҳам Худога келиши учун тинмай ибодат қиларди. Фарзандларига Худо ҳақида гапиришдан тўхтамасди. Уларнинг аҳволи шу даражага етдики, охири яшаб турган уйларини сотиб, бошқа жойдан ер олиб, уй кўтаришга мажбур бўлишди. Оила фарзандлар билан амаллаб, сотиб олган ерларида уй кўтаришди. Болалар бу ишда оталарига ёрдам беролганларидан мамнун эдилар. Улар ҳам энди анча катта бўлиб қолишган эди.

Narrator 1 Янги жойга кўчиб ўтишгач, ота ишини ҳам ўзгартирди, камроқ ичадиган бўлди. Фақат ҳар замонда бир пиво ичиб қўядиган бўлди. Аммо энди отанинг топадиган маоши бутун оилани таъминлашга етмасди. Ўша атрофга хўжайинлик қиладиган киши, уларга бемалол яқин атрофдаги қуриган ўтинларни териб олишни, дарахтлардаги қуриган шохларни бемалол қирқиб олишларига изн берди. Бироқ улардан сар нарироқда яшайдиган қўшни бу оилани ёқтирмасди. Уларнинг ҳамма қуриган шоҳларни териб олиши, бу қўшнини хурсанд қилмади. Бир куни болалар шошиб кириб, онасига: «Она сал нарироқдаги чиройли дарахт бор эди-ку, ўшани кимдир арралаб йиқитибди. Ерларнинг эгаси келиб, ўша синган дарахтни бизга берди. Биз ўша дарахтни кесиб, майдалаб ишлатишимиз мумкин экан.» Бу гапни эшитиб, ота-болалар дарахтни майдалаб олиб келишга чиқиб кетишди.

Narrator 2 Астойдил ишлаётган ота болалар ўзларига яқинлашиб келаётган қўшнини кўришди. У ичиб олган, афтидан уришишга тайёр турарди. Оила бошлиғи имкон қадар қўшни билан яхши муомала қилишга ҳаракат қилди. Бироқ бахил қўшни болаларнинг отасини итариб юборди. Ота эса йиқилиб, йўл четидаги катта тўнкага боши билан урилди. Аҳволи оғир эди. Болалар уни уйга кўтариб олиб киришди. Оила боши ўлими яқин эканлигини биларди, шунинг учун аёлига: «Лола, сен кўп йиллардан буён Худога ишониб келаяпсан, илтимос ҳозир мен учун ибодат қил. Мен Худонинг олдига гуноҳларимдан фориғ бўлиб боришни истайман. Эрининг аҳволидан қанчалик куюнмасин, Худо унинг ибодатига жавоб бераётгани қалбига тинчлик берди.» Азизлар сиз ҳам ўз гувоҳликларингизни биз билан бўлишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top