Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу воқеани эшитганимда, Худованд нақадар адолатли эканига амин бўлдим. Келинг, сиз ҳам бу воқеани эшитиб, ҳеч бир ёмон иш жазосиз қолмаслигига амин бўлинг.
Бу оиланинг бугунги кунда қаерда истиқомат қилаётганини билмайман, аммо улар бир вақтлар кичик бир қишлоқда яшарди. Оила бошлиғи Латиф ака пойафзал фабрикасида оддий ишчи, оиланинг ягона таъминловчиси эди. Топганлари ойлик ҳаражатларига зўр-базўр етарди. У ҳам аёли ҳам имонли, фарзандларини Худонинг йўлида тарбиялайдиган кишилар эди. Латиф ака беозор, ҳар бир гапини ўйлаб гапирадиган, вақти келса, ишхонасидагиларга ҳам Худо ҳақида жўшиб сўзлайдиган киши эди. Унинг бу сифати кўпчиликка эрмак эди. Баъзилар унинг бу сифатини тентакликка йўйиб, мазаҳ қилишарди.
Narrator 2 Орқаворотдан уни «ақли заиф» деб аташарди. Аммо Латиф акадан кейинги маҳаллада яшайдиган бир ишчи, негадир уни ёқтирмасди. Балги бунга Латиф аканинг юмшоқ табиатлиги, бошлиқларнинг ҳар бир ишини йўқ демай бажариши, фабрика директорига ёқиб қолгани сабаб бўлгандир. Раҳбарият Латиф аканинг оилавий аҳволини ҳисобга олиб, баъзи ишчиларга бериладиган ёрдам рўйҳатига унинг исмини зикр қилиб қўйди. Бу ёрдамдан умидвор бўлган яна бир ишчи ҳам бор эди. У моддий ёрдам олиш учун, раҳбариятга илтимоснома топширган бўлишига қарамай, раҳбарият келишиб, ёрдамни унга эмас, Латиф акага беришга қарор қилишди. Бу хабар ўша ишчининг юрагини кемирди. Латиф акага нисбатан бўлган нафрати аввалгидан ўн чандон ошди. Бир куни бу ишчи уйга қайтишда Латиф акага ҳамроҳ бўлди.
Narrator 1 Латиф ака ҳамроҳининг миясида кечаётган ўйларни билмай, у билан ҳайрлашиб, шеригига орқа ўгирди. Ўша заҳоти, ёвуз ниятли ҳамроҳ қўйнидаги яширилган темирни олиб, зарб билан Латиф аканинг бошига урди. Отасининг келаётганини узоқдан кўрган катта ўғил, унинг олдига ошиқаётган эди. Бу манзаранинг гувоҳи бўлиб, турган жойида қотиб қолди. Ëвуз ниятли ишчи болакайни кўриб, уйига шошиб кетди.
Латиф аканинг оламдан ўтгани тез орада маҳаллага ёйилди. Латиф ака оиласида мотам ҳукмрон эди. Болалар отасининг қотилидан ўч олишни исташса ҳам она уларни бу ниятларидан қайтарди. Латиф аканинг қотилига суд ҳеч қандай жазо кўрмади. Қотилнинг ёлғон уйдирмаларига ишонган ҳолда, унинг ўлимини бахтсиз ҳодиса деб топиб, қотилни қўйиб юборишди. Бу адолатсизлик эди. Аммо Худо адолатсиз эмас.
Narrator 2 Орадан бир-икки ой ўтиб, қотил Латиф аканинг қўшнисига кечалари ухлолмаётганини, тинмай Латифнинг арвоҳини кўраётганини айтибди. Арвоҳларнинг тириклар диёрида кезиб юриши бўлмаган гап албатта, аммо қотилни виждони қийнаётгани аниқ эди. Шундан кейин эса қотил, ўзи яшаётган маҳалладан кўчиб кетди. Тез орада қишлоқда унинг ҳам хотини вафот этгани, ўзининг эса руҳий ҳасталар шифоҳонасига тушиб қолгани ҳақидаги хабар ёйилди. Бу хабарни эшитган оила ҳам, қишлоқдагилар ҳам, ҳеч бир ёмон иш жазосиз қолмаслигига амин бўлишди. Отасини йўқотиш, фарзандлар учун оғир кечган бўлса ҳам, Худо уларга яна бир сабоқ берди. Бу нарса уларга юракда нафрат сақламасликни, ўзлари учун қасос олмасликни, ёмон ишга қўл урмасликни ўргатди. Бу оила ҳозир қаерда бўлса ҳам, Худо уларни муҳтожликда қолдирмагани аниқ. Азизлар сиз ҳам ўзингиз ёки танишларингиз ҳаётида бўлган гувоҳликларни биз билан бўлишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга мурожаат қилинг.