Narrator 1: Ассалому алайкум. Худованд билан ибодатда мулоқот қилиш – бизга Худо томонидан берилган энг ёқимли совғадир. Қийин дамларда сиз дардлаша оладиган, сизни эшитадиган Зот борлигини билиш, кишига тасалли беради. Бу фақат қийин дамлардагина сезиладиган ҳиссиёт. Аммо ҳар бир одамнинг ўз руҳий ибодат ҳаёти бор. Ибодат қилишни ҳар ким ҳар хил амалга оширади. Ибодатга қандай ёндашишимиз керак? Биз нимани сўрасак, ва уни олишимизга ишонсак, Худо ўша нарсани берадими, ёки биз Худо истаган нарсани исташимиз керакми? Бу чалкашлик ҳар бир одамнинг ҳаётида эртами кечми содир бўлади. Бу иккиланиш даври бизга ибодат ҳақида жуда кўп нарсани ўргатади. Марк 11:24 оят шундай дейди: «Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз олишингизга ишонинглар ва эришасизлар».
Narrator 2: Агар шу оятни ўз қарашларимизга кўра тушунадиган бўлсак, шундай назария келиб чиқади: «Сўра, ишон ва талаб қил». Биз кўпчилигимиз бирор нарсани хоҳлаймиз, хоҳлаётган нарсамизни Худога айтамиз, ва Худодан шуни беришини талаб қиламиз. Бу ўз хоҳишимизга асосланган назариядир. Ëдингизда бўлсин, руҳий ҳаётимизда Худо биринчи бўлиб ишга киришади, биз эмас. Каломда ёзилишига кўра У бизга Унинг иродасини бажариш истагини беради. «Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради» (Фил 2:13). Худонинг Муқаддас Руҳи сизни Худонинг иродасига кўра ибодат қилишга бошлайди.
Narrator 1: «Бунинг устига Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади» (Рим 8:26-27). Худо сизни қандай ибодат қилишга ундаса, ўша нарсага ишонинг. Унинг Ўзи воқеалар жараёнини олиб боради. Кейин эса ўша Худонинг хоҳиши бўйича ибодат қилишда давом этинг.
Худо билан учрашганингизда, ишончингиз кризис ҳолатида қолади. Ўша пайтда Худога мослашиш ёки мослашмасликни ҳал қиласиз. Ўшанда қандай ибодат қилмоқ кераклигини ўрганасиз. Ибодат қилиш сиздан меҳнатни талаб этади. Худовандга кечаси бўлса ҳам сизни ибодат қилиш учун турғизишига йўл қўйишингиз керак.
Narrator 2: Ибодат қиладиган инсон бўлиш учун, ҳар қадамда ҳаётингизни Худовандга мослаштиришингиз керак. Ибодат — итоаткорликнинг бир кўриниши. Айнан ўша дамда Худованд ибодат орқали сизга кейинги йўналишларни, қадамларни кўрсатади. Худованднинг иродасини билмоқ, кейинги қадамни ташламоқ учун ибодат қилиш зарур бўлади.
Иккинчи қийинчилик бу жамоатни ибодат қилишга ўргатиш вақтида юзага келади. Ҳар бир жамоат ибодат қиладиган жамоат бўлиши керак. Жамоатингиздагиларни ибодат қилишга, энг асосийси тўғри ибодат қилишга ўргатиш мукофотга лойиқ ишлардан биридир. Ишаё 56:7 оятда Худованд шундай дейди: «Менинг уйим ибодат уйи бўлгай». Ҳар бирингизнинг уйингиз ибодат уйи бўлсин. Суҳбатларимиздан кенгроқ баҳрамад бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com va dilkash@najot.com сайтларимиз сизга мунтазир.