3:20

Нафақат олишни, беришни хам билинг

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Раббимизнинг шогирдларига ўргатган ибодатида, “Бугунги ризқимизни бергин” – деган сўзлар бор. Биз бу сўзларни самимият билан айта оламизми? Ҳа, қачонки: “Менда бор ҳамма нарса Худодан келган ва Худога тегишли”, деб сидқидилдан ишонсак. Павлус бу ҳақда шундай деган: “Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Баданни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сизлар Худога тегишлисиз.” (1Кор 6:19–20). Масиҳ сизларни Ўз қони эвазига сотиб олгани учун, сиз ўзингизга тегишли эмассиз. Сиз Масиҳга тегишлисиз. Масиҳни Раббий, деб билган одам, бу ҳақиқатни тан олади, у ўзининг борлиғини, эга бўлган нарсаларини ва умидларини Исога топширади.

Сиз учун қадрли бўлган нарсалар ҳақида ўйланг. Бу энг яхши кўрган биллур идишларингиз бўлиши мумкин, спорт мосламаларингиз, балки компьютерингиз ёки машинангиз бўлиши мумкин. Ўша нарса нима бўлишиндан қатъий назар, ўзингизга ўзингиз шундай савол беринг: “Бу нарса кимга тегишли?” Агар ўша нарсангиз ҳақиқатан ҳам Масиҳга тегишли бўлса, бу ҳолда Масиҳ уни хоҳлаган тарзда ишлатишига сиз йўл қўйиб берасиз. Бизга қарши гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам гуноҳларимизни кечиргин. Исо бизга шундай ибодат қилишни ўргатяпти: “Мен бошқаларни қанчалик кечирсам, Сен ҳам мени шунчалик кечиргин”. Сиз шундай деб ибодат қилишга тайёрмисиз? Сиз бошқаларни қай даражада кечирсангиз, Худо ҳам сизни фақатгина ўша даражада кечиради.

Масиҳни Раббий, деб билган одам нафақат олишни — беришни ҳам билади. Иноят туфайли Худо Ўзини тўлиқлигича бизга бағишлайди. Биз ҳам Исони Раббимиз, деб тан олганимиз туфайли ўзимизни тўлиқлигимизча Худога бағишлашимиз керак. Ҳар бир одам Худонинг садоқатидан баҳраманд бўлишни истайди, бироқ айрим одамларгина Худога ўз садоқатларини намоён қиладилар. Бизни васвасага дучор қилмагин, деган жойига қандай фикр билдирасиз? Исо Масиҳ Отамизга ибодат қилиб, бизни васвасага бошловчи омиллардан асрашини сўраяпти. Ҳаётимиздаги кўп вазиятлар ёмон эмас, аммо шайтон улардан фойдаланиб, бизга зарар етказиши мумкин. Масиҳ “Бизни гуноҳга дучор қилмагин”, деб айтмаяпти. Аксинча, “Бизни васвасага дучор қилмагин”, демоқда. Бу дегани, биз нафақат гуноҳдан, балки ҳаётимизда васвасага сабаб бўладиган ҳар қандай нарсадан воз кечишимиз керак.

Бу нарса нималар эканлигини ўзингиз яхши биласиз. Агар Масиҳни Раббингиз, деб билсангиз, ҳамма нопокликлардан юз ўгирасиз.

Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин сўзига келадиган бўлсак, хоин Яҳудо Исони миршабларнинг қўлига топширган куни, Исо шогирдлари учун худди шу сўзларни айтиб, ибодат қилган эди (Юҳанно 17:15га қаранг). Биз Масиҳни Раббий деб билганимизда, курашда ўз кучимиз билан ғалабага эриша олмаслигимизни тан оламиз. Курашда фақатгина Масиҳ бизга паноҳ бўла олади. Ҳеч ким ўз кучи билан шайтон устидан ғалаба қозона олмайди. Ҳаттоки, Масиҳ ҳам хочдаги ўлими билангина шайтонни енгган эди. “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади.” (Ёқуб 4:7). Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top