3:23

Худонинг таклифи

MP3

Narrator 1 «Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт» (Ибр 11:6).

Ассалому алайкум. Ишонч – нима? Кимгадир ёки нимагадир ишонган киши ўзини қандай тутади? Ишонган киши, талаб этилган тамойилларни сидқидилдан бажаради. Одамларга қаранг, уларнинг ҳар бири нимагадир ишонади. Кимдир фолбинларга, кимдир аъзайимхонларга, яна кимларидир табибларга, бошқалари эса руҳларга ва ҳокозо. Фолбинга ишонган киши нима қилади. Тез-тез фолбиннинг олдига бориб туради. Унинг гапларини диққат билан, ихлос билан эшитади. Кейин эса уйига боргач, унинг айтганларини ипидан-игнасигача бажаради.

Narrator 2 Бошқаларга ҳам фолбиннинг нима деганларини гапириб беради. Энди имонлиларга қаранг. Худога ишонаман дейди-ю, Унинг амрларини бажармайди. Унга эътиқод қиламан, дейди-ю, ўз билганидан қолмайди. Худонинг борлигига ишониш, билан, Худо чин қалбдан ишониш, ҳаётини унга топшириш, ҳар қадамда у айтганидай иш кўриш орасида ер билан осмонча фарқ бор. Худонинг борлигига шайтон ҳам ишонади. Худога ишонсангиз, Худо сизни ўзи танлаган ишга бош қўшишга чақирганида, сиздан Худо қилиши мумкин бўлган ишларни беради. Шунда бу ишни ўз кучингиз билан амалга ошира олмаслигингизни ҳис қиласиз. Агар Худо сизни чақирган ишга, Ўзи ёрдам бермаса, бу ишни эплай олмаслигингиз тайин. Мана шундай пайт, имонлилар учун энг қийин ҳисобланади. Худо сизга Ўз стандартларидан келиб чиққан ҳолда топшириқ беради.

Narrator 1 Бу стандартларга сиз жавоб бермайсиз. Шундай пайтда нима қиласиз? Бу иш қўлимдан келмайди, деб Худога рад жавобини берасизми, ёки Худодан ёрдам кутасизми? Мана шундай пайтларда Худога бўлган ишончингиз синалади. Шу пайтда сиздан қарор қилиш талаб этилади. Худонинг бу чақириғига қандай жавоб беришингиз сизнинг ҳаётингиз учун Худонинг мақсадини қабул қилиш қилмаслигингизни белгилаб беради. Бу ҳаётда жуда камдан кам учрайдиган ҳодиса эмас. Бу ҳар куни рўй берадиган ҳодиса. Сизнинг қандай яшашингиз, қандай ҳаракат қилишингиз, Худога қай даражада ишонишингизни кўрсатади.

Narrator 2 Биз бу дунёда моддий ҳаётда яшаяпмиз. Кўпчилигимиз гарчи ҳаётимда пулдан кўра Худони устун қўяман десак-да, ҳаракатларимиз бунинг аксини кўрсатади. Тасаввур қилинг, узоқ вақт давлат солиқларидан бирини тўлай олмай қолдингиз. У йиғилиб катта суммага айланган. Ва бир куни ҳисоб келади. Катта сумма. Уни тўлай олишингизга кўзингиз етмайди. Шундай пайтда нима қиласиз? Худодан ёрдам сўраб, ишонч билан кутасизми, ёки ўз билганингизча бошқалардан қарз сўрайсизми? Мана шу ерда сизнинг имонингиз, қанчалик даражада Худога ишонишингиз синалади. Келинг Худо билан тўқнашувда имонимизнинг қандай синалишини кўриб чиқамиз:

Худо билан учрашув имонни талаб этади

Худо бизга берган талаблар ва хизматлар Худонинг стандартида бўлади.

Шундай пайтда Худонинг таклифига қандай жавоб беришингиз, сизнинг Худога қай даражада ишонишингизни кўрсатади. Ҳақиқий имон эса ҳаракатни талаб этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top