3:31

Худонинг ишига қўшилиши

MP3

Narrator 1 «Сўнг ҳаммага хитоб қилиб деди: «Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Ким ўз жонини сақлаб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини йўқотса, уни сақлаб қолади» (Лука 9:23-24).

Ассалому алайкум. Кўпчилигимиз худди Мусо Худони кўрганидай, Худони кўришни ундан бирор бир топшириқ олишни истаймиз. Бироқ биз ҳаётимизни Худога қараб ўзгартиришни истамаймиз. Ҳаётимизни ўзимизга қулай қилиб режалаштириб, ўз ўрнига тушириб олганмиз, унинг режасига кўра ҳаётимизни мослаштиришни истамаймиз. Каломга қарасангиз, ҳар сафар Худо одамларга гапирганда, улар орқали бирор бир ишни қилмоқчи бўлганида, инсонлардан ҳаётларини ўзгартиришни кутган. Худонинг топшириғини бажариш учун бундай ўзгаришлар зарур бўлган.

Narrator 2 Иброҳим пайғамбарни олайлик, Худо унга ўз она юртингдан, отанг уйидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет, деганида Иброҳим йўлга отланди. У ўз она юртидан чиқмай туриб, Худонинг иродасини, унга топширилган вазифани бажара олмасди. Биз ҳаётимизни Худонинг режаларига мослаб ўзгартирсаккина, Худо биз орқали Ўзининг буюк ишларини бажара олади.

Худонинг иродасини бажариш учун ҳаётимизни ўзгартиришга тўғри келганида, бизнинг ишончимиз синалади. Қийналамиз. Кўникиб қолган ҳаёт тарзимиздан воз кечгимиз келмайди. Худонинг сўзларига ишониш бизнинг қарор қилишимизда асосий ўринни эгаллайди. Худо бирор бир ишни қилишга ваъда бердими, уни албатта бажаришига шак-шубҳа йўқ. Мана шу ишонч сизни тўғри қарор қилишга ундайди.

Narrator 1 Сиздан талаб қилинадиган иккинчи иш эса, ҳаётингизни Худонинг режасига мослаб ўзгартириш. Бу ҳам қийин нарса. Сиз буни ҳам қила олсангиз итоаткор, имони кучли фарзанд эканингизни кўрсатасиз. Бироқ ҳаётингизни ўзгартиришни истамай, итоатсизлик қилсангиз, Худо сизнинг ҳаётингиз учун тайёрлаган ажойиб режасидан қуруқ қоласиз. Ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, бу нарса фақат сизга эмас, сизнинг атрофингиздагиларга ҳам таъсир қилади. Масалан Худо сиздан ишингизни ўзгартиришни сўради. Ҳозир яшаб турган жойингиздан узоқроқ жойга бориб ишлашингизни буюрди. Бу пайтда эса сиз балки бир ишни аллақачон бошлаб қўйгансиз. Агар бу ишдан воз кечсангиз, анчагина пулга тушишингиз ёки бўлмаса бор пулингиздан ҳам айрилишингиз мумкин. Фарзандларингизни бир боғчадан ёки мактабдан бошқасига олишга тўғри келиши ҳам мумкин.

Narrator 2 Аммо Худо сиз йўқотганларингизни ортиғи билан қайтаришига ишонинг. Худонинг иродасига бўйсуниб, ҳаётингизни Унинг режасига мувофиқ ўзгартирсангиз, Худо сизга керакли нарсаларни муҳайё қилади. Бу ҳолатга бир неча имонлилар тушиб, Худонинг буюклигига, ҳаётларида қудрат билан ишлашига гувоҳ бўлишган. Юқорида айтганимиздек, Худо сизга гапирганида, турган жойингизда қолиб, Худо билан бирга бўлолмайсиз. Бир вақтнинг ўзида, аввалгидай яшаб туриб, Худога эргаша олмайсиз. Худо Нуҳга кема қуришни буюрганида, Нуҳ аввалгидай яшашни тўхтатди. У ҳаёт тарзини ўзгартирди. Аниқроғи у ҳар кунги ишини қолдириб, кема қуришга киришди. Мусо ҳам қўйини, яшаб турган жойини ташлаб Фиръавн олдига йўл олди. Биз ҳам Худонинг ортидан эргашайлик. Шунда Унинг қудрати ва инояти ҳаётимизда намоён бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top