MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худовандни севган инсон Унга итоат қилиши керак. Итоат қилиш инсонга барака ва марҳамат келтиради. Каломда ёзилишича биз итоатгўйликнинг фойдасини тасаввуримизга ҳам сиғдира олмаймиз. Бироқ, итоат қилишнинг ўзига ҳос қиймати ҳам бор. Худонинг айтганларига итоат қилишга қарор қилсангиз, бу қарорингиз фақат сизга эмас, оилангизнинг, яқинларингизнинг ҳаётига ҳам таъсир қилади. Худога мослашмай ва итоат қилмай туриб, ҳамда бунинг учун тўлов тўламай туриб, Унинг иродасини билолмайсиз. Иродасини билмагач, бажара олмайсиз ҳам. Исо Масиҳга қанча одам эргашганини аниқ биласизми? Унинг таълимотини жуда кўпчилик эшитган, Унинг мўъжизаларни минглаб одамлар кўрган эди-ку?

Narrator 2 Наҳотки, Унга эргашганлар саноқлигина бўлган? Калом бу ҳақида шундай дейди: «Ўша вақтдан бошлаб Унинг кўп шогирдлари Исодан юз ўгириб, У билан бошқа юрмайдиган бўлдилар.» (Юҳ 6:66). Итоат қилиш учун тўлов тўлашни истамайдиганлар, Унга эргашишдан воз кечганлар. Бугун ҳам шундай, Унга эргашишни ва Унинг амрларига итоат қилишни истайдиганлар, тўлов тўлаб бўлса ҳам, Унинг қудрати ва ҳузурини ўз ҳаётларида кўрадилар. Ҳаворий Павлус ёдингиздами? Руҳонийлар, оқсоқоллар ва фарзийлар билан бирга бўлганида, ҳаёти ҳамма орзу қиладиган даражада осойишта эди. Ўзига яраша обрў-эътиборга ва ҳурматга сазовор эди. Исо Масиҳга итоат қилишга қарор қилганидан сўнг, қувғинларга, қийинчиликларга дуч келди. Ҳаёти ҳавф остида қолганида ҳам, Худога итоат қилиш қарорини ўзгартирмади.

Narrator 1 Баъзида Худога итоат қилиш, тушунмовчиликлар ва қаршиликларга сабаб бўлади. Бу нарса Павлуснинг ҳаётида яққол кўринади. Авваллари Павлусни қўллаб қувватлаган инсонлар энди, унга қарши бўлиб, уни ўлдиришга қарор қилишди. Бизни балки ўлдиришга қарор қилишмас, аммо бизга қарши бўлишлари, бизни тушунмасликлари аниқ. Чунки оддий инсон Худо фикрини тушуна олмайди.

Мусо билан Исроилликларни эсланг. Мусо пайғамбар Худога итоат этиб, Фиръавндан Исроилликларни қўйиб юборишини сўраганида, Исроилликлар бунга қандай тўлов тўладилар? Фиръавн уларнинг зиммасига яна ҳам оғирроқ ишларни юклади. Мусо Худонинг иродасини бажариши учун Исроилликлар оғир тўлов тўладилар. Аммо охирига қаранг, Худо уларни қулликдан бутунлай олиб чиқиб, уларга аввалдан ваъда қилинган ерга олиб кирди. Уларни фаровон, эркин ҳаётга эриштирди.

Narrator 2 Исо Масиҳ билан унинг онаси Марямни эсланг. Исо Масиҳ Худонинг иродасига итоат қилиш билан, хочга михланди. Бу ҳолатни Унинг онаси Марям кўришга мажбур бўлди. Фарзандининг хочда азоб чекишини кўришга, қийналишга маҳкум бўлди. Бу Исо Масиҳнинг итоати қиймати эди. Бироқ, охирида Исо Масиҳ тирилди. У барча инсонларни, шу жумладан оила аъзоларини ҳам гуноҳ қуллигидан озод қилди.

Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай бўлиши мумкин. Худонинг амрларига итоат қилиш учун баъзи тўловларни тўлашимизга тўғри келади. Баъзида бу тўловни биз, баъзида эса яқинларимиз тўлашади. Худонинг амрларига амал қилишда тўлов тўласак ҳам, охири ҳайрли бўлишини унутманг. Худованд бунинг учун бизни тасаввур қилганимиздан ҳам ортиқ мукофотлайди. Бу мукофот фақат бизга эмас, ўша тўлов тўлаган яқинларимиз ҳаётига ҳам тегишли бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top