3:49

Руҳсиз ҳаёт зерикарлидир

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Қиладиган ибодатларингиз нимадан иборат эканига ҳеч аҳамият берасизми? Худонинг олдига келиб Унга, ”Раббим, буни уддасидан чиқа олдим, буни баракалаб марҳаматлашингни сўрайман. Бу ерда нима ҳақида гап кетяпти? Ҳаммаси менга боғлиқ. Буни амалга ошишига ёрдам бергин, шуни сўраяпман ҳолос” дейсизми? Бундай ибодатда албатта, эскиси ҳам янгиси ҳам аралашиб кетгандир, ва шу йўсин, бундай ибодат амалга ошмайди. Бундай ибодат қилмасангиз бўлади. Худо бунга алоқадор эмас. Бундай ибодатни эшитган Худо, ”Агар буни истаганингча қилмоқчи бўлсанг, ўзинг қилавер. Мен кетингдан кузатиб тураман” дейди. Юзимиз билан йиқилгунимизча Худо кетимиздан кузатиб тураверади. Лекин танлаган йўлимиз ишлмаслигидан афсусга ва тушукунликка тушиб, Унинг олдига келиб, ”Раббим, менга ёрдам бер” десангиз, У сизга “Мана Мен, Мен шу ердаман. Мен дойим шу ерда эдим, сен орқали кўп ишлар қилишни истайман, лекин сен ўзинга таянган барча урунишларингни бас қил” деб жавоб беради.

Бу эса, биз Худо қўлидаги асбоб эмас, аксинча, унинг вакили эканимиз деганидир. Худо бизга танлашга ижозат беради ва биз орқали иш олиб боради. Бу ҳақда аниқ қарорларга эгамиз ва бу қарорларсиз ҳеч нарса ишламайди. Лекин бир маротаба қарор чиқариб, Худо биз орқали иш қилмоқчи эканини сезганимизда, нимага таянишимиз керак бўлади? Янги Аҳднинг мағзи ҳам айнан шундан иборат.

Зерикиш ҳам, ғазаб ҳам танадан келади. Руҳдан эса, севги, хурсандчилик, тинчлик, сабр, тоқат … ва ҳаяжон ҳам Руҳдан келади. Худо ҳаяжонлидир, У берган ҳаёт ҳам ҳаяжонли. Лекин Руҳда ҳаёт кечиришингиз дегани, дойим аъло кайфиятда бўласиз дегани эмас. Бу фикрга қўшилишни истамайман.

Лекин Руҳдаги ҳаёт ҳеч қачон зерикарли бўлмайди. У деярли қўрқинчли бўлиши мумкин. Ҳаёт сизни муаммолар билан кўмиб ташлаши мумкин, улардан қандай қутулишни билмай сарсон бўлишингиз мумкин. Зерикишга ўрин қолмайди. Сиз қўрқиб кетишингиз мумкин, чунки қўрқув масиҳий ҳаётнинг бир қисмидир. Лекин зерикиш ғазаб эмас. Ғазабнинг ҳам яҳши турлари мавжуд, лекин бесабрлик билан қилинган ғазаб нотўғридир. Масалан, кимнингдир танага асосланиб амал қилишини кўрамиз, бу эса ўз ўрнида ғашимизни келтиради ёки бизни ҳафа қилади, бу билан биз ҳам танага асосланиб иш қилган бўламиз. Буни яққол кўриш учун, Каломдаги зино пайтида ушланган аёл ҳақидаги ажойиб парчани эсланг. “– Бу аёл зино қилаётганида ушланди. Мусо пайғамбар Қонунимизда бундайларни тошбўрон қилишни буюрганлар. Сен нима дейсан? Бу сўроқ билан Исони тузоққа илинтириб айбламоқчи эдилар. Исо эса уларга эътибор бермай, энгашиб бармоғи билан ерга ёзар эди. Улар бу ҳақда сўрайвергач, Исо тик турди-да: – Сизнинг ичингизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин, – деди. Сўнг яна энгашиб ерга ёзаверди (Юҳанно 8:4-8). Сизни ҳам Руҳда яшасангиз, ҳеч ким айибламайди азизлар. Руҳдан эса, севги, хурсандчилик, тинчлик, сабр, тоқат … ва ҳаяжон ҳам Руҳдан келади. Худо ҳаяжонлидир.

Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top